Қиёмат


Охират куни ва Қиёмат аломатлари (4-қисм)

20.08.2015

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1415 ҳ. 16 шаввол (1995 м. 17 март)

  • Қиёмат аломатларидан огоҳлантириб туриш аҳамияти;
  • Қиёмат аломатлари кўпайиб бориши ҳикматларидан бири: иймонлари заифлашиб бораётган инсонларни тавба қилишга чорлаб, кўзларини очиб туради;
  • Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда Аллоҳга ва охиратга иймон келтириш такрор-такрор бирга зикр қилинишининг ҳикмати;
  • Қиёматнинг кичик аломатларидан баъзилари: Давоми»

Охират куни ва Қиёмат аломатлари (3-қисм)

16.08.2015

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1410 ҳ. 16 шаввол (1990 м. 11 май)

  • Қиёматдан олдин рўй берадиган фитналар ҳақида ҳадиси шарифлар;
  • Қиёмат аломатларидан: Ер ютишлар, зилзилалар, баъзи инсонларнинг қиёфаларини (ҳайвонларнинг шаклига) ўзгартириб қўйилиши ва ҳоказо бало-офатлар;
  • Фисқу фасод инкор қилинмайдиган жамиятда ҳўлу қуруқ баробар ёнади;
  • Ўзи адашган ва бошқаларни ҳам адаштирадиган раҳбарларнинг фитнаси;
  • Ҳақиқат очиқ-ойдин бўлмаган ўринларда ҳеч қайси фирқага қўшилманглар, фитналарга аралашманглар! Давоми»

Охират куни ва Қиёмат аломатлари (2-қисм)

12.08.2015

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1410 ҳ. 9 шаввол (1990 м. 4 май)

  • Қиёмат куни қойим бўлишининг зарурлиги;
  • Дунё қонунлари ҳеч қачон мукаммал адолат ўрната олмаслиги;
  • Ийсо алайҳиссалом қиссаларининг давоми;
  • Ийсо алайҳиссалом ҳақларида ботил эътиқодлар;
  • Ийсо алайҳиссаломнинг осмонга кўтарилганликлари ҳақида ҳаққу рост ақида; Давоми»

Охират куни ва Қиёмат аломатлари (1-қисм)

06.08.2015

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1410 ҳ. 2 шаввол (1990 м. 27 апрел)

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча оятларида бу дунё ҳаёти нақадар алдамчи ва бир нафаслик ҳаёт экани ҳақида огоҳлантириб айтади:

«Бу ҳаёти дунё фақат  ўйин-кулгидир …». (4 та сурада: Анъом: 32, Анкабут: 64, Муҳаммад: 36, Ҳадид: 20). 

Қиёмат соати бошланиши ҳақида эса мана бундай хабар беради:

«68. Сур чалинди-ю, осмонлар ва Ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар). Сўнгра у иккинчи бор чалинди-да, баногоҳ улар (яъни барча халойиқ қайта тирилди ва қабрларидан) туриб, (Аллоҳнинг амрига) кўз тутарлар. 69. Ер (яъни маҳшаргоҳ) Парвардигорининг нури билан ёришди; китоб — номайи аъмол (ҳисоб-китоб қилиш учун ҳозирлаб) қўйилди; пайғамбарлар ва гувоҳлар келтирилди ва уларнинг (яъни барча бандаларнинг) ўрталарида (биронталарига) зулм қилинмаган ҳолда ҳақ (ҳукм) билан ҳукм қилинди». (Зумар сураси, 68-69 оятлар). Давоми»