Қиёмат


Руҳ ҳақиқати ва адашган фикрлар

21.12.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

  • «(Эй Расулуллоҳ), сиздан руҳ ҳақида сўрайдилар. Айтинг: «Руҳ Парвардигорим ишидир». Сизларга жуда оз илм берилгандир». (Исро сурасининг 85 ояти).
  • Руҳ ҳақида ояти карималар тафсири;
  • Руҳ калимасининг Қуръонда келган маънолари;
  • Руҳ ва нафснинг бир-бирига боғлиқлик жиҳатлари;
  • Нафснинг уч хил тури: мутмаинна, аммора ва лаввома;
  • Руҳ тавсифини тасаввурга яқинлаштириш учун наботот ва жамодотдан мисол;
  • Аҳли сунна уламоларининг руҳ таърифи ҳақида айтган сўзлари; Давоми»

«Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир»

19.12.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 1990 йиллар

  • Ўлимга тайёр туриш ҳақида ривоятлар ва ибратли қиссалар;
  • Ўлимга тайёр туришимиз зарур, бироқ уни тиламаймиз; Давоми»

Ақиқа маросимида маъруза: Қиёмат аломатлари ҳақида эслатма

25.11.2015

Ақиқа маросими
Тошкент, 1990 йиллар

  • Ҳар бир лаҳзамизни ғанимат билиб, Охират риҳлатига доимо тайёр турайлик!
  • Биз бу дунёда энг охирги умматмиз, Қиёмат жуда ҳам яқин эканлигида шак-шубҳа йўқ;
  • Қиёматнинг кичик аломатларидан баъзилари:
    – Одамлар баланд-баланд иморатлар қуришда мусобақа ўйнашлари;
    – Масофалар яқинлашиб кетиши ва вақтлар жуда тез ўтиши;
    – Инсоннинг кийиб юрган оёқ кийими ўзининг аҳли-оиласи ҳақида хабар бериб туриши;
    – Одамлар орасида меҳр-шафқат йўқолиши ва қотилликлар кўпайиб кетиши; Давоми»

Охират куни ва Қиёмат аломатлари (охирги қисм)

20.09.2015

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1416 ҳ. 10 муҳаррам (1995 м. 9 июн)

  • Бирлашган Араб Амирликларидан ташриф буюрган меҳмоннинг маърузалари;
  • Қиёматнинг катта аломатларидан еттинчиси: Ер юзини тутун қоплаши;
    – Қурайш кофирларининг туғёни ошиб кетганида уларнинг бошларига тушган балолардан бири тутун бўлган;
    – Кофирлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг дуолари қабул бўлишини яхши билар эдилар;
    – Кофирлар мусулмонларнинг айбини қидириб юрадилар, ўзларининг чексиз жиноятларини яширишга ҳаракат қиладилар;
    – Охири замонда яна бир маротаба бутун дунёни тутун қоплаганда кофирлар учун қаттиқ азоб, мусулмонларга эса енгил шамоллаш каби бўлади;
  • Қиёматнинг катта аломатларидан саккизинчиси: Қуёш мағрибдан чиқиши;

Давоми»

Охират куни ва Қиёмат аломатлари (12-қисм)

18.09.2015

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1416 ҳ. 3 муҳаррам (1995 м. 2 июн)

  • Ҳақ билан ботил орасини ажратиб берувчи тарозу – Қуръони карим ва саҳиҳ ҳадисларни биринчи ўринда яхшилаб ўрганиб олишимиз лозим;
  • Қиёматнинг катта аломатларидан учинчиси: Яъжуж-Маъжужлар бостириб келиши;
  • – Яъжуж ва Маъжужлар ҳам Одам алайҳиссаломнинг авлодларидан бўлмиш Нуҳ алайҳиссаломнинг зурриётларидан;
  • – Баъзи уламолар Мўғўлларни Яъжуж ва Маъжужларнинг бир қисми деб ҳисоблашган; Давоми»

Охират куни ва Қиёмат аломатлари (11-қисм)

14.09.2015

Тўхтабой масжиди, Тошкент
1415 ҳ. 26 зулҳижжа (1995 м. 26 май)

Катта аломатларнинг иккинчиси: Ийсо алайҳиссаломнинг осмондан тушишлари;

  • Ийсо алайҳиссаломнинг сифатлари;
  • Осмондан тушишларига Қуръондан ва мутавотир ҳадислардан далиллар;
  • Айнан Ийсо алайҳиссалом Ер юзига қайтиб келишларининг ҳикмати;
  • Ийсо алайҳиссалом тушганларида Ер юзи тинч-омонлик ва хайру баракотларга тўлади ва Ислом дини билан ҳукм юрғизилади; Давоми»