Қиёмат


18-сура: Каҳф сураси тафсири 16-қисм (Зулқарнайн, Яъжуж ва Маъжуж қиссаси)

17.06.2016

 

  • Қуръонда мақталган иймонли, адолатли раҳбар Зулқарнайн македониялик подшоҳ Искандар эмас;
  • Зулқарнайн қиссасидаги баъзи мўъжиза ва ажойиботлар;
  • Қиёматнинг улкан белгиларидан бири бўлмиш Яъжуж ва Маъжуж ҳақида айрим ҳадиси шарифлар, уламоларнинг шарҳлари …

Давоми»

Шафоат турлари ва Қиёмат даҳшатлари

10.01.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам шафоатларига сазовор бўладиган инсонларнинг турлари ва даражалари:
    1- Шафоати кубро: Қиёмат майдонидаги барча халойиқ ун ҳисоб-китоб бошланишини сўраб, Арш остида сажда қилиб, ҳамдлар айтиб, дуо қиладилар;
    2- Иймону амаллари мукаммал даражага етган умматларини ҳеч қандай ҳисобсиз ва азобсиз жаннатга кириб кетишларини сўраб, шафоат қиладилар;
    3- Баъзи гуноҳларга қўл уриб қўйган умматларини дўзахга ташланмасликларини сўраб шафоат қиладилар;
    4-Турли-туман гуноҳ-маъсиятлари туфайли дўзахга тушган мусулмонлардан бир тоифаларини озод қилинишларини сўраб шафоат қиладилар;
    5- Абу Толибга хос шафоат: жаҳаннамнинг энг енгил азобига олиб чиқилади. Аммо мусулмон бўлмагани учун дўзахдан бутунлай қутула олмайди.
  • Қиёмат даҳшатлари ҳақидаги ояти карималар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдек зотни ҳам қаттиқ қўрқитиб турган; Давоми»

Шафоат ҳақидаги ҳадиси шарифлар шарҳи

04.01.2016

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Китобу Суннатда собит бўлмаган зикрлардан эҳтиёт бўлмоғимиз лозим;
  • Қуръону ҳадисларга ўзимизча изоҳ бермаймиз, балки Ислом уммати эътироф этган буюк алламоларнинг шарҳларига мурожаат қиламиз; Давоми»

Эҳсон маросимида маъруза: қабр, охират ва собитқадамлик ҳақида эслатма

31.12.2015

Эҳсон маросими
Ўзбекистон, 90 йиллар

  • Иброҳим сурасининг 27 ояти тафсири;

{يُثَبِّتُ اللَّهُ الَّذِينَ آمَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَفِي الْآخِرَةِ ۖ وَيُضِلُّ اللَّهُ الظَّالِمِينَ ۚ وَيَفْعَلُ اللَّهُ مَا يَشَاءُ} [إبراهيم: 27].

«Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор Сўз (иймон калимаси) билан собитқадам қилур. Золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ Ўзи хоҳлаган ишни қилур». (Иброҳим сураси, 27-оят).

  • Шаҳодат калимасининг фазилатларидан бир шингил;
  • Қабрда рўй берадиган воқеаларнинг хулосаси; Давоми»

Барзах олами – қабр азоби ва қабрдаги роҳат (2)

28.12.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Исломий соф эътиқод абадий давом этажак ва бу эътиқод ҳаққу рост эканлигида зарра миқдорича ҳам шак-шубҳа йўқ!
  • Адашган фирқаларнинг пайдо бўлиш сабабларидан: инсон ақли ожизу нотавон бўлишига қарамасдан, уни Қуръону Суннат устидан ҳукмрон қилиш;
  • Қабр азоби ҳақида ҳадиси шарифлар давоми;
  • Қабр фитнасидан озод бўладиган тоифалар: пайғамбарлар, шаҳидлар, гўдаклар … Давоми»

Барзах олами – қабр азоби ва қабрдаги роҳат (1)

25.12.2015

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Қуръон ва Суннат асосида ёзилган, Ислом уламолари қабул этган, энг ишончли китоблардан бири «Ақидаи Таҳовийя» матни ва имом Ибн Абил Иззнинг шарҳлари;
  • Қабр азоби ҳақида бир қанча ояти карималар ва кўпдан кўп ҳадиси шарифлар собит бўлган;
  • Қабр фитнаси ва қабр ҳаёти ҳақида Баро ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шариф ва унинг шарҳи;
  • Инсон вафот этаётган пайти унинг олдига ўлим фариштаси билан бирга раҳмат фаришталари ёки азоб фаришталари келиб жонини оладилар;
  • Вафот этган инсон қабрга дафн қилинганида «Мункар» ва»Накир» исмли фаришталар келиб «Раббинг ким, дининг нима ва сизларга юборилган одам (пайғамбар) ким эди?» деб сўрайдилар; Давоми»