Фалақ сурасининг мухтасар маънолари
Мусҳафи шариф тартиби бўйича 113-сура, беш оятдан иборат
Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)
[1] (Эй Расулуллоҳ ва у зотнинг умматидан бўлган ҳар бир мусулмон), айтинг: «Паноҳ сўрайманки, тонг Парвардигори
[2] (Мени Ўзи) яратган нарсаларнинг ёмонлигидан;
[3] зулматга чўмган кечанинг ёмонлигидан,
[4] тугунларга дам солгувчи (сеҳргарлик қилувчи жодугар)ларнинг ёмонлигидан
[5] ва ҳасад қилаётган ҳасадгўй(лар)нинг ёмонлигидан асрасин.
(Парвардигор Аллоҳ барча нарсаларнинг ёмонлигидан, шу жумладан кечаю кундуз содир бўладиган, сеҳргарлар ва ҳасадгўйлар томонидан келадиган ёмонликлардан ҳам асрашини, Ўз марҳамати ила паноҳ беришини сўраб илтижо қиламан)».
Мавзуга оид:
Қуръони карим сураларининг мухтасар маънолари силсиласи
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•