«Ан-Наас» (Инсонлар) сурасининг мухтасар маънолари

(Мусҳафи шариф тартиби бўйича энг охирги – 114 рақамли сура, Макка даврида нозил бўлган, олти оятдан иборат)

Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)

«[1] (Эй Расулуллоҳ ва у зотнинг умматидан бўлган ҳар бир мусулмон), айтинг: «Мен паноҳ сўрайманки, (барча) инсонларнинг Парвардигори, [2] (барча) инсонларнинг Подшоҳи, [3] (барча) инсонларнинг Илоҳи [4-5-6] (менга) Ўзи жинлардан ва инсонлардан бўлган, инсонларнинг дилларига васваса соладиган, (Аллоҳнинг номи зикр қилинганда) яшириниб оладиган (инсон ғафлатда қолган пайтларида ёки Аллоҳнинг зикри ёдидан кўтарилган вақтларда унинг фикр-хаёлини ёмон нарсаларга бурадиган) васвасачининг ёмонлигидан асрасин (Аллоҳ Ўзи менга ана шундай васвасачиларнинг ёмонликларидан паноҳ беришини сўраб илтижо қиламан)»».

 

Мавзуга оид:

Қуръони карим сураларининг мухтасар маънолари силсиласи

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi