Имом Халил ибн Аҳмад Фароҳийдий

Бўлимлар: Рисолалар

(Уламолар ҳаёти ҳақида туркум мақолалар)

Имом Халил ибн Аҳмад Ал-Фароҳийдий 100 ҳижрий (718 милодий) санада таваллуд топиб, 173 ҳижрий (789 милодий) йилда вафот этганлар.

Араб тили илмлари бўйича энг буюк имомлардан бирлари, Аруз илми (шеър ёзиш қоидалари ва вазнлари) асосчиси. Илм билан бирга тақво ва гўзал ахлоқу одобларга эга бўлган имом.

* Насиҳатларидан намуна:

“(Илму маърифатдан) нимаики нарсани эшитган бўлсам албатта ёзиб олардим, ёзган нарсаларимни албатта ёдлардим, ёдлаган нарсаларимдан албатта фойдаланардим (яъни, ўрганган илмларимга амал қилар эдим)”.

(“Тақйидул илм” китоби: 1/114)

* Имом Суфён ибн Уяйнанинг у киши ҳақида айтган сўзлари:

“Олтину мушк-анбардан яралган исонни кўрмоқчи бўлган киши Халил ибн Аҳмадга қарасин”.

(“Вафаётул аъён” китоби, Ибн Хилликон раҳимаҳуллоҳ).

Муҳиддин Обидхон қори ўғли

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi