Фитналар ботқоғи (ҳадиси шариф шарҳи)
- Ахлоқнинг эътиқодга таъсири: яхши хулқ иймонни кучайтиради, ёмон хулқлар иймонни сусайтириб боради.
قالَ حُذَيفةُ رضي الله عنه: سمِعتُ رسولَ اللَّهِ صلَّى اللَّهُ علَيهِ وسلَّمَ يقولُ:
«تُعرَضُ الفتنُ عَلَى القُلُوبِ كَالحَصِيرِ عُودًا عُودًا فأيُّ قَلْبٍ أُشرِبَها نُكِتَ فيهِ نُكْتَةٌ سَودَاءُ وَأيُّ قَلْبٍ أنْكَرَها نُكِتَ فيهِ نُكتةٌ بَيْضَاءُ حَتَّى تَصِيرَ عَلَى قلبَينِ عَلَى أبْيَضَ مِثْلِ الصَّفَا فَلاَ تَضُرُّهُ فِتْنَةٌ مَا دَامَتِ السَّمَاوَاتُ وَالأرْضُ والآخَرُ أسْوَدُ مُرْبَادًّا كَالكُوزِ مُجَخِّيًا لاَ يَعْرِفُ مَعْرُوفًا وَلاَ يُنْكِرُ مُنكَرًا إلاَّ مَا أُشْرِبَ مِنْ هَوَاهُ».
رواه الإمام مسلم وغيره.
«Фитналар қалбларга худди бўйра чўпига ўхшаб битта-биттадан ёпиша бошлайди. Қайси бир қалб уни қабул қилса ўша қалбга бир дона қора нуқта қўйилади. Қайси бир қалб уни инкор қилса унга бир оқ нуқта қўйилади. Шундай давом этаверади то икки хил қалбга айлангунга қадар: бири осмонлару Ер давом этиб турган муддатгача (собитқадам) тураверадиган, ҳеч қандай фитна унга зарар келтира олмайдиган, катта силлиқ тошдек оппоқ қалб. Иккинчиси кир бўлиб кетган, тўнтарилиб ётган кўза каби қоп-қора қалб, бундай қалб на бирор бир яхшиликни билади, на мункар – ёмонликни инкор қилади, магар ўзининг ҳавои нафсига ўрнашиб қолган нарсанигина (ўзига ёқса яхшилик, ўзига ёқмаса ёмонлик деб тураверадиган бўлиб кетади)!».
Имом Муслим ва бошқа муҳаддислар ривоят қилишган.
(«Гўзал хулқлар» силсиласи /»2-суҳбат: Ахлоқ ва тавҳиднинг бир-бирига таъсири (2)» дарсидан лавҳа).
Телеграм каналимизга аъзо бўлиш учун қуйидаги рақамимизга ёки телеграм ҳаволасига мурожаат қилишингиз мумкин:
https://telegram.me/islomovozi
+46705555548
Podcast: Play in new window | Download