Туркияда инқилобчилар шарманда бўлди
Бир неча соатлар олдин Туркия армиясининг баъзи қонунбузар генераллари халқ томонидан сайланган расмий ҳукуматни ағдаришга ҳаракат қилдилар, аммо Туркия халқи олдида мағлубиятга учрадилар.
Туркия президенти жаноб Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг нидосига жавобан омма халқ дарҳол оёққа турди, ўзи сайлаган раҳбарини ва ишонган ҳукуматини ҳимоя қилиб, инқилобчи ҳарбийларни таслим бўлишга мажбур қилди.
Ҳозирги лаҳзаларда давлат тўнтариш ҳаракатига алоқадор бўлган террорчи қонунбузарларни қўлга олиш ишлари олиб борилмоқда.
Туркия халқи нақадар ақлли ва шижоатли эканини исботлаб, бутун дунё халқлари учун гўзал намуна бўлди.
Аллоҳ таоло Туркия халқига, халқ томонидан сайланган адолатпарвар раҳбарларига ва барча мусулмон халқларга Ўз нусрату ғалабаларини ато айласин…
* Мавзуга оид мақолалар:
Туркиядаги террор амалиётларига муносабат