Закот ва фитр садақаларини кимга ва қаерга берсак бўлади?

Бўлимлар: Муносабат

 

Ассалому алайкум азиз биродарлар!

Мана ҳозирдан бошлаб закот ва фитр садақаларини кимга ва қаерга берсак бўлади, мухтожларга етказиб, ҳақиқий муҳтожларга тарқатадиган ташкилотлар борми деган саволлар келяпти. Шу муносабат билан мухтожларга  ёрдам бераётган расмий ташкилотлардан баъзиларини эслаб ўтамиз:

1. Суриялик аҳли хайрлар ташкил этган “Шом Исломий ҳайъати”:

www.islamicsham.org

(Бу ташкилот Англиядаги “ALSHAM ISLAMIC ASSOCIATION” ва Туркиядаги “ISLAMI SHAM HEYETI DERNEGI” ташкилотлари билан ҳамкорликда ҳаракат қилади).

2. Туркиядаги “Инсоний ёрдам вақфи” ташкилоти:

www.ihh.org.tr

3. Қатардаги RAF ташкилоти:

www.raf-thani.com

4. Кувайтдаги “Раҳмати Оламийя” ташкилоти:

www.khaironline.net

5.“Надвати Оламийя” ташкилоти:

www.wamy.org

6. “Ислом олами уюшмаси”га қарашли “Ҳайъати Иғосати Оламийя” ташкилоти (инглизча саҳифаси):

www.egatha.org

7. “Ислом олами уюшмаси”га қарашли “Ҳайъати Оламийя лит-танмия”ташкилоти:

www.hdevelop.org

8. ”Islamic Aid” ҳайрия ташкилоти

www.muslimaid.org ва muslimaid.se/

9. ”Islamic relief” ҳайрия ташкилоти

irusa.org/ ва islamic-relief.se/

Ушбу ташкилотлар ва булардан бошқа аҳли хайрларнинг интернет сайтларида уларнинг ҳалқаро банклардаги расмий ҳисоб рақамлари бор. Садақа ва закотларларингизни ана шу ташкилотларга юборсангиз, иншоаллоҳ, уларнинг вакиллари оғир аҳволдаги муҳтож биродарларимиз, болаларимиз ва опа-сингилларимизга етказадилар.

Аллоҳ таоло Ислом ва мусулмонларга холисона хизматда бўлишни барчамизга насиб этсин.

“Ислом Овози” таҳририяти