Электрон ҳужум ва техник носозликлар ҳақида билдиришнома
Бир неча кун муқаддам сайтимизда баъзи бир техник носозликлар рўй бериб, қисқа муддат ишламай қолди.
Масъул ширкатдан сабабини суриштириб кўрганимизда серверга ҳужум қилинаётгани ҳақида хабар келди.
Бу ҳодисадан кўп ўтмай Telegram каналимиз ҳам қисқа муддат тўхтаб қолиб, яна қайта ишга тушди.
Куни кеча WhatsAppда яна бир муаммо рўй берди.
У ҳақда биз гуруҳларимизда эълон қилдик. Қуйида ана шу эълон тафсилотлари билан танишиб чиқишингиз мумкин:
** WhatsAppнинг техник хатоси **
Бугун WhatsApp программасидан техник хато рўй бергани аён бўляпти.
Гуруҳимизда анча вақт олдин юборилган баъзи нарсаларни WhatsApp ўз-ўзидан шу гуруҳга қайта юборворди ва бу қайта юборилган нарсалар баъзиларга етиб борган, баъзиларга бормаган, жумладан бизнинг ўзимизга ҳам.
Бизнинг бугунги хатларимиз орасида бу нарсалардан ҳеч қандай асорат ҳам йўқ.
Ушбу техник носозликни аниқлаб олишимиз учун илтимосимизга жавобан ўзимизга алоҳида хат юборган барча биродарларимизга ташаккуримизни изҳор этамиз.
Аллоҳ таоло камчиликлардан омонда бўлмайдиган мана бу техникаларнинг яхшиликларини бизларга насиб қилсин, ёмонликларидан асрасин. Ислом ва мусулмонларга турли-туман йўллар орқали зарар етказишга ҳаракат қилаётган душманларга Ўзи кифоя қилсин.
«Ислом Овози» таҳририяти