Мисрдаги тажовузкорона ўлим жазолари ҳақида уламолар баёноти

Бўлимлар: Муносабат

Таҳририятдан:

Шу кунларда Миср ҳукуматининг исёнчи ҳарбий маҳкамаси юздан зиёд бегуноҳ инсонларни ўлим жазосига ҳукм қилгани бутун дунёни ларзага солди. Буларнинг орасида Юсуф Қарзовий каби машҳур уламолар, бир неча йил аввал яҳуд босқинчилари ҳужуми остида фаластинда шаҳид бўлган Фаластин фуқаролари ва ҳатто мисрнинг қонуний раҳбари доктор Муҳаммад Мурсий ҳам бор. 

Бугун дунё бўйлаб ўндан зиёд халқаро илмий ташкилотлар мазкур жазоларни қатъиян қоралаган ҳолларида муштарак баёнот чиқардилар.

«Ислом Овози» таҳририяти ҳам уламоларнинг баёнотларини қўллаб-қувватлаган ҳолда, унинг асл матни ва таржимасини эътиборингизга тақдим этишни лозим топди.

 

بسم الله الرحمن الرحيم

Мисрдаги тажовузкорона ўлим жазолари ҳақида уламоларнинг баёноти

 

الحمد لله وحده وصلى الله على من لا نبي بعده، وبعد:

 

Барча ҳамдлар Ягона Аллоҳгадир. Охирги пайғамбарга Аллоҳнинг дуруду салавотлари бўлсин. Аммо баъд:

Давлатларнинг ўз халқларига нисбатан зулм ва зўравонликлари давом этмоқда. Миср ҳарбий маҳкамаси масхарабозлик судида юздан ортиқ машҳур шахсларга нисбатан ўлим жазосини ўқиб, ҳатто олтита мусулмон йигит устида бу жазони амалга ҳам оширди. У маҳкумларнинг бошида мамлакатнинг қонуний раиси, бир қанча улуғ уламолар ва (жамиятни) ислоҳ қилувчи даъватчилар ҳам борлар.

Уюштирилаётган ички ва ташқи фитналар давом этар экан, ушбу баёнотга имзо чеккан илмий уюшмалар(нинг аъзолари) умматнинг тарихи давомида бугунги кундагидек энг оғир босқичда унинг бошига тушган бундай мусибатларга эътибор қаратмоқдалар. Уламолар Аллоҳ таоло томонидан зиммаларига юкланган аҳду мийсоққа вафо қилган ҳолда ва вожиб бурчларини бажо этиш мақсадида қуйидаги бир неча нуқталардан иборат насиҳат билан мурожаат қиладилар:

Биринчидан:

Ислом дини, бошқа динлар, шариатлар, суд тизимлари, хоҳ илоҳий, хоҳ инсонлар келишиб олган қонун бўлсин, мана бундай бегуноҳ, ҳурматли инсонларни қатл қилишга асло изн бермайди. (Мисрда рўй бераётган) бу ҳукмларни ҳеч қайси бир инсон қабул қилиши мумкин эмас. Зеро бу иш қатъий ҳаром қилинган ва эгасини Аллоҳнинг лаънатига гирифтор қиладиган зулмдир!

Аллоҳ таоло айтади:

{أَلَا لَعْنَةُ اللَّهِ عَلَى الظَّالِمِينَ} [هود: 18].

«Огоҳ бўлингизким, золимларга Аллоҳнинг лаънати бўлур». (Ҳуд сураси, 18-оят).

Иккинчидан:

Шариат ҳам, тарих ҳам, воқелик ҳам исбот қилган нарса шуки, зулмдан тўхтамасликнинг оқибати нафақат охиратда, балки бу дунёда ҳам золимларнинг ўзига жуда даҳшатли оқибатлар олиб келади.

Бу нарсага Ислом оламида нафақат ўтган даврлар, балки бугунги кунимизда ҳам очиқ-ойдин гувоҳ бўлиб турган далиллар, ўз ҳоли билан сўзлаб турган мисоллар бор. Ақлли инсон бошқаларнинг бошига тушган нарсалардан ибрат олади.

Аллоҳ таоло айтади:

{ وَكَذَٰلِكَ أَخْذُ رَبِّكَ إِذَا أَخَذَ الْقُرَىٰ وَهِيَ ظَالِمَةٌ ۚ إِنَّ أَخْذَهُ أَلِيمٌ شَدِيدٌ } [هود: 102].

«Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши — азоби аламли ва қаттиқдир». (Ҳуд: 102).

Яна айтади:

{فَأَخَذْنَاهُ وَجُنُودَهُ فَنَبَذْنَاهُمْ فِي الْيَمِّ ۖ فَانظُرْ كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الظَّالِمِينَ} [القصص: 40].

«Бас Биз уни ва лашкарларини ушладик-да, денгизга ташладик. Энди сиз у золим кимсаларнинг оқибати қандай бўлганини кўринг». (Қасас: 40).

Яна марҳамат қилади:

{وَمَا كُنَّا مُهْلِكِي الْقُرَىٰ إِلَّا وَأَهْلُهَا ظَالِمُونَ} [القصص: 59].

«Биз қишлоқ-шаҳарларни фақат уларнинг аҳолиси золим бўлган ҳолдагина ҳалок қилгувчи бўлдик». (Қасас: 59).

Учинчидан:

Зулмга, айниқса қатлга ёрдам бериш энг улкан гуноҳлардан ва энг хатарли жиноятлардандир. Унда иштирок этганлар, хоҳ судя, хоҳ ҳарбий, хоҳ сиёсатчи, хоҳ журналист бўлсин, барчасига бу дунёда хорлигу шармандалик, охиратда энг ашаддий азоб ваъда қилинган.

Ҳадиси шарифда собит бўлган:

«لو أن أهل السماء والأرض اشتكروا في دم مؤمن لأكبهم الله في النار» أخرجه الترمذي

«Агар осмон ва Ер аҳли битта мўъмин кишининг қонини тўкишда иштирок этсалар Аллоҳ таоло улар(нинг ҳаммалари)ни дўзахга ташлайди!». (Термизий ривоятлари).

Тўртинчидан:

Шариат ҳам, урф-одат ҳам, тарих ҳам талаб қиладики, Азҳарнинг буюк уламолари, муфтиёт аъзолари, Миср диёрининг бошқа барча ҳурматли уламолари энг улуғ жиҳод турларидан ҳисобланмиш ҳақ сўзни баралла эълон қилишлари лозим. Ёки (ҳеч бўлмаганда) мусулмонларнинг ҳаром қилинган қонлари тўкилишига рухсат беришдан пок – узоқ эканликларини таъкидлаб қўйишлари керак.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

{وَمَنْ أَظْلَمُ مِمَّن كَتَمَ شَهَادَةً عِندَهُ مِنَ اللَّهِ ۗ وَمَا اللَّهُ بِغَافِلٍ عَمَّا تَعْمَلُونَ} [البقرة: 140]

«Ўзи биладиган гувоҳликни Аллоҳдан яширган кимсадан ҳам золимроқ одам борми? Аллоҳ қилаётган ишларингдан ғофил эмас!». (Бақара: 140).

Ягона Унинг ўзига сажда қилаётганлари – Аллоҳнинг ҳузурида тик турадиган лаҳзаларида нақадар хорлик била туришни ёдларига олсинлар!

{يَوْمَ لَا يُغْنِي مَوْلًى عَن مَّوْلًى شَيْئًا وَلَا هُمْ يُنصَرُونَ} [الدخان: 41]

«У Кунда дўст дўстга бирон нарсада асқотмас ва уларга ёрдам ҳам берилмас». (Духон: 41).

Бешинчидан:

Зулмни тўхтатишга қодир бўлган барча инсонлардан, хоҳ ҳоким бўлсин, хоҳ сиёсатчи, хоҳ қонуншунос, хоҳ минтақавий ҳайъат, хоҳ халқаро ҳайъат бўлсин, барча-барчаларига уламолар нидо қилиб, илтимос қиладиларки: барчалари ўз халқлари ва ҳайъатларига ростгўй эканликларини сақлайдиган бурчларини бажарсинлар! Ва яхшилаб эслаб олсинларки: умидсизлик ҳалок қилгувчидир, ҳаммаёқни парча-парча қилиб ташлайдиган кучга айланиб кетиши мумкин.

Олтинчидан:

Уламолар барча томонларга нидо қилиб, қон тўкиш масаласини ўта жиддий эканини таъкидлаш зарурлигини эслатадилар.  Аллоҳнинг ҳузурида жавоб беришга ярайдиган, очиқ-ойдин далил-ҳужжатсиз қон тўкишга қўл уриш жуда ҳам хатарли эканлиги билан огоҳлантирадилар.

Барча инсонлар Аллоҳ таолонинг қуйидаги қўрқитувидан огоҳ бўлсинлар:

{وَمَن يَقْتُلْ مُؤْمِنًا مُّتَعَمِّدًا فَجَزَاؤُهُ جَهَنَّمُ خَالِدًا فِيهَا وَغَضِبَ اللَّهُ عَلَيْهِ وَلَعَنَهُ وَأَعَدَّ لَهُ عَذَابًا عَظِيمًا} [النساء: 93].

«Ким қасддан бир мўминни ўлдирса, унинг жазоси жаҳаннам бўлиб, ўша жойда доимий қолажак. Ва у Аллоҳнинг ғазаби ва лаънатига дучор бўлган, Аллоҳ унинг учун улуғ азобни тайёрлаб қўйгандир». (Нисо: 93).

Якуний сўз:

Зулм ва золимларнинг тарафини олиб тортишаётган одамларга насиҳат: ҳақиқат очиқ ойдин, ботил эса қуруқ даъводир.

Аллоҳ таоло айтади:

{وَلَا تَرْكَنُوا إِلَى الَّذِينَ ظَلَمُوا فَتَمَسَّكُمُ النَّارُ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ اللَّهِ مِنْ أَوْلِيَاءَ ثُمَّ لَا تُنصَرُونَ} [هود: 113]

«Зулм йўлини тутган кимсаларга берилиб кетманглар (эргашманглар). Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас». (Ҳуд: 113).

Яна айтади:

{هَا أَنتُمْ هَٰؤُلَاءِ جَادَلْتُمْ عَنْهُمْ فِي الْحَيَاةِ الدُّنْيَا فَمَن يُجَادِلُ اللَّهَ عَنْهُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَم مَّن يَكُونُ عَلَيْهِمْ وَكِيلًا} [النساء: 109]

«Ҳой сизлар, бу дунёда-ку, уларнинг ёнини олдингиз. Энди Қиёмат Кунида ким уларни Аллоҳдан ҳимоя қилиб ёнларини олур ёки ким уларнинг устида вакил бўлиб турар?!». (Нисо: 109).

Қурбон бўлганларнинг рўйхатлари сизлар золимларга узр топиб беришингиздан кўра, куч билан босаётганларнинг зўравонлигини чиройли кўрсатиб бера олишингиздан кўра улканроқ ва буюкроқдир.

Зулму тажвузкорликда давом этавериш ўрнига, мамлакат шарқу ғарбни биргаликда парча-парча қилиб ташлайдиган тўхтовсиз зўравонликлар исканжасига тушиб кетишидан олдин, тезроқ ислоҳга шошилинглар.

اللهم أبرم لأمتنا أمر رشد يحقق العدل ويرفع الظلم ويأمر بالمعروف وينهى عن المنكر ويحمي الحق ويبسط الخير برحمتك يا أرحم الراحمين.

Эй Аллоҳ, Ўз раҳмату марҳаматинг ила, умматимизни адолатни ўрнатадиган, зулмни кетказадиган, амри маъруф ва наҳий мункар қиладиган, ҳақиқатга ҳомий бўладиган, эзгуликларни тарқатадиган тўғри йўлга муваффақ қилгин. Эй раҳимлиларнинг энг раҳимлиси бўлган Зот.

وصلى الله وسلم وبارك على نبينا محمد وعلى آله وصحبه أجمعين.

Баёнотга имзолар:

1.    Мусулмонлар уламолари уюшмаси
2.    Мусулмонлар уламолари халқаро бирлиги
3.    Мағриб уламолари уюшмаси
4.    Судан уламолари ҳайъати
5.    Ливанда мусулмонларнинг уламолари ҳайъати
6.    Эретрияда мусулмонларнинг уламолари ҳайъати
7.    Ливия уламолари ҳайъати
8.    Мавританияда уламолар ва имомлар форуми
9.    Кувайт даъватчилари уюшмаси
10.  Аҳли сунна уламолари уюшмаси
11.  Африка уламолари бирлиги
12.  Кeния уламолари мажлиси

Баёнот эълон қилинган сана:
1436-8-3 ҳ.
2015-5-21 м.