Имом Обидхон Назаровга қарши содир этилган суиқасд муносабати билан ўтказиладиган норозилик пикети
ПРЕСС-РЕЛИЗ
2015 йилнинг 20 феврал куни Швецияда яшовчи ўзбек диаспораси вакиллари бундан уч йил олдин Стрёмсунд шаҳрида таниқли имом Обидхон қори Назаровнинг ҳаётига суиқасд уюштирилгани сабаби билан норозилик пикетини ўтказади.
Устозимизга қарши содир этилган бу мудҳиш воқеадан уч йил ўтиб ҳам, на ушбу жиноятни буюртмачилари ва бажарувчиси ушланди ва на жиноятни содир этишга бевосита ёрдам берган шахслар тегишли жавобгарликка тортилди.
Устига-устак яқинда Туркияда яна бир ўзбек имоми худди Швецияда қўлланган услубга ўхшаш тарзда отиб кетилди.
Ушбу норозилик пикети орқали қуйидагиларга эътиборни тортмоқчимиз:
• Нега швед ҳукумати ўзи сиёсий бошпана берган кишига зарур ҳимояни таъминлаб бера олмади ва бунинг учун ким жавобгар?
• Нима учун SÄPO (Швеция хавфсизлик хизмати) Стрёмсунд маҳаллий полициясига имомнинг мавқеидан келиб чиқиб, унинг хавфсизлигини таъминлаш муҳим экани ҳақида маълумот бермаган? SÄPO бундай эътиборсизлиги, лоқайдлиги ва хатоси учун жавоб бериши керак!
• SÄPO бу хатоларидан тўғри хулоса чиқариб, бошқа қочқинларнинг ҳавфсизлигини таъминлашга етарлича эътибор бериши лозим.
• Швеция ҳукумати ўзи сиёсий бошпана берган шахснинг Швецияда отилиб кетиши ҳақида оммага хеч қандай баёнот бермаслигини қандай изоҳлаш мумкин?
Бу ишда адолат қарор топишига бефарқ бўлмаган барча журналистлардан воқеани оммавий ахборот воситаларида ёритишни илтимос қиламиз.
Обидхон қори ака бугун ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қодир эмаслар. Шу боис, биз у кишини ҳурмат қилган барча инсонларни бу тадбирларда иштирок этиб, қори аканинг инсоний ҳақларидан бирини адо этишга чақирамиз.
Тадбир жорий йилнинг 20 феврал куни соат 13.00 дан 15.00 гача Стокголм шаҳри Швед парламенти (Sveriges riksdag) қаршисидаги Мюнтторйет (Mynttorget) майдонида бўлиб ўтади.
2015 йил
Ташаббус гуруҳи
Алоқа учун:
Абдулазиз (+46 704027061)