Рамазони шарифнинг охирги ўн куни бошланди, эътикоф фазилатлари ҳақида эслатма
Азиз биродарлар! Мана Рамазоннинг учинчи ўн кунлиги ҳам бошланди.
Ушбу улуғ кунларда бирор масжидни лозим тутиб, эртаю кеч имкон қадар фақат ибодат билан банд бўлиб ўтиришни эътикоф дейилади.
Эътикофнинг ҳукми суннати муаккада, ажру савоблари чексиз ва ҳикматлари жуда ҳам кўп.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага ҳижрат қилиб келганларидан бошлаб вафотларига қадар доимо Рамазоннинг охирги ўн кунлигида эътикоф ўтирардилар.
Имом Ибн Шиҳоб Зуҳрий айтадилар:
«Мусулмонларга ҳайронман, эътикоф ўтирмай қўйдилар, ҳолбуки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Мадинага кирганларидан бошлаб то Аллоҳ у кишини вафот қилгунига қадар эътикофни канда қилмадилар».
Ислом ва мусулмонлар хизматида бўлиб эътикоф ўтира олмай қолган кишини маломат қилинмайди, аммо ҳеч бўлмаганда ушбу ўн кун ичида дунё ишларидан фориғ бўлолмаётган одамлар ўзларини ўзлари улкан ғаниматлардан маҳрум қилаётган бўладилар.
Қуйида бу улуғ ибодатнинг фазилатлари ва аҳкомлари ҳақида устозимиз бир неча йил муқаддам тақдим этган суҳбатларини эътиборларингизга қайта ҳавола этмоқдамиз:
- Эътикоф Расулуллоҳ суннатларидир.
1. Эътикоф нима дегани?
2. Эътикоф ўтиришнинг ҳукми ва эътикоф турлари;
3. Эътикофнинг шартлари ва рукнлари;
4. Эътикофга қачон кирилади ва у қанча вақт давом этади?
5. Эътикоф рўза билан бўлиши лозимми?
6. Муътакиф учун мустаҳаб ва макруҳ бўлган амаллар;
7. Аёл кишининг эътикофи.
Podcast: Play in new window | Download