ТАШАККУРНОМА

Ҳурматли сайтимиз меҳмонлари, маълумингизким, жорий йилнинг 22 феврал куни устозимиз Обидхон қори акага қарши уюштирилган суиқасдга бир йил бўлгани муносабати билан дунёнинг бир қанча мамлакатлари, жумладан Швеция, Дания, Англия, АҚШ, Туркия, Голландия, Австралия ва Канадада пикетлар ўтказилди.

Биз ушбу муносабат билан биринчи навбатда мана шу пикетларни жойларда ташкиллаштирган, уларни ўтказишда бевосита иштирок этган ва четдан туриб бўлса ҳам бу ишга ўз ҳиссасини қўшган барча-барчага Обидхон қори аканинг оилалари ва шогирдлари номидан ташаккур билдирамиз. Аллоҳ таоло қилган бу хайрли амалларингизни қабул айласин. Зулм ва ноҳақликка қарши ўтказилган ушбу тадбирда қатнашган барча юртдошларимизнинг ажру-савобларини зиёда қилсин. Қори акамизга комил шифо ато этиб, тез кунда сафимизга қайтишларини насиб айласин. Барчаларингизга яна бир бор катта раҳмат!

Ташаббус гуруҳи