Хочни эслатувчи белгиси бор машинани сотиб олиш мумкинми?

Савол: Ҳозир бизда баъзи машиналар «Шевролет» фирмаси билан ҳамкорликда чиқарилаяпти. Машинада крестнинг шаклига ўхшаш белги бор.

 Баъзилар харажат қилиб, шу белгини олиб ташлаётган экан. Ўрнини чиройли кўриниши учун пардоз ҳам қилдирилади. Шу белгини олиб ташлаш шартми ёки олмаса ҳам бўладими? У крест айнан насронийлар крестига ўхшаш эмас – бўйига калта, энига эса узун. Аммо чиқараётганлар айнан ўша маънода чиқарган бўлиши ҳам мумкин.

Н.

Жавоб: Ўзга динларга очиқ-ойдин ишора қилувчи рамзлардан фойдаланиш мусулмон одам учун мумкин эмас. Бинобарин, аниқ бошқа динларнинг белгиси сифатида танилган шакллар тушурилган кийимларни кийишдан, шу каби асбоб-ускуналардан фойдаланишдан сақланиш лозим.

 عن عائشة رضي الله عنها أن رسول الله صلى الله عليه و سلم كان لايترك في بيته شيئا فيه تصليب إلا قضبه. (رواه أبو داود. قال الشيخ الألباني: صحيح).

Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида хоч аломати туширилган бирор нарсани қолдирмай, албатта йўқ қилар эдилар». (Абу Довуд ривояти. Албоний: саҳиҳ).

«Ислом: савол ва жавоб» саҳифасида «Шевролет» ҳақидаги саволга қуйидагича жавоб берилган:

1.  Агар шакл хочни ифодалаш учун чизилган бўлса, мусулмон одам учун буни кўтариш, ўзига осиш, сотиб олиш, сотиш ёки чизиш мумкин эмас. Чунки хочни чизиш ва ўзига осиш ҳаромлигининг сабаби насороларга ўхшашдан, уларнинг ботил диний рамзларини улуғлашдан узоқ бўлишдир. Насороларнинг турли хил тоифалари орасида маълум бўлган хоч турларининг ҳаммаси улуғлаш ва насороларнинг мақсадини ифодалаш учун чиқарилади.

2.  Аммо бордию бир нақш ишланган бўлса ёки уй жиҳозлари, оддий асбоблар ясалган бўлсаю иттифоқо юқорида айтилган хоч шаклларидан биронтаси пайдо бўлиб қолса, қуйидагиларга эътибор бериш керак: 

А) Агар бир қараганда бу нарса инсонга бугун кўп черковларда ва насоролар наздида тан олинган машҳур хоч сифатида кўринса, яъни бири тик, бири уфуқий кесишган икки чизиқдан иборат бўлиб, унинг юқори қисми қуйи қисмидан қисқароқ бўлса, бу насоролар пайдо қилган пайтдан бошлаб танилган хоч шаклидир. Бу инсонни осиб ўлдириш учун мўлжалланган ёғоч қурилмага ўхшатиб ишланган. Агар инсон бир қараганда шу нарса хаёлга келадиган бўлса, уни синдириш, кетказиш ёки хочлик маъносидан чиқарадиган тарзда ўзгартириш вожиб бўлади. 

«Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам уйларида хочлар аломати туширилган бирор нарсани қолдирмай, албатта уни йўқ қилар эдилар». (Бухорий ривояти/5952). 

Б) Аммо хоч сурати экани аниқ бўлмаса, фақат бир нақш бўлиб, ундан хоч ният қилинмаган бўлса-чи? Ёки бирор қурилиш мустаҳкамроқ ва фойдалироқ бўлиши учун геометрик кесишган тарзда ишланган бўлса ё эса муайян математик белгилардан (қўшув, кўпайтирув каби) фойдаланилган бўлса, нима бўлади? Бундай ҳолатларда у нарсаларни бузиш ёки йўқ қилиш вожиб бўлмайди. Бундай шаклларни ясаш, шундай шакли бор нарсаларни сотиб олишда ҳам ҳеч бир зарар йўқ. Чунки бунда ҳаромлик сабаби – кофирларга ўхшаб олиш, уларнинг рамзларини улуғлаш мавжуд эмас.  (121170 рақамли саволга қаранг). 

Шуларга биноан айтамизки, «Шевролет» машинасида мавжуд белги машҳур хоч шаклида эмас. Бунинг хоч бўлиши ҳам, бошқа нарса бўлиши ҳам эҳтимоли бор. Бундай вазиятда фирманинг бу рамзни нима учун ишлатганига қаралади. Агар улар хочни мақсад қилган бўлса, бу шаклга хочнинг ҳукми берилади. Бу машинани сотиб олган одам хочни олиб ташлаши ёки унинг ҳолатини ўзгартириши керак. Агар фирма бошқа бир нарсага ишора қилишни мақсад қилган бўлса, хоч ҳукмида бўлмайди. 

Биз «Шевролет» фирмаси рамзининг маъносини қидириб кўрганимизда турли сўзларни учратдикки, булардан бирор аниқ хулосага келиш мумкин эмас. Ҳақиқатан, бу рамз хочдан олинган бўлиши ҳам мумкин, бошқа нарсадан олинган бўлиши ҳам мумкин». (islamqa/135279)