Муҳаррам ойининг аксар қисмини рўза билан ўтказиш улуғ савобли амал

Бўлимлар: Ошуро, Рисолалар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтганлар:

سُئِلَ [النبي صلى الله عليه وسلم]: أَيُّ الصَّلَاةِ أَفْضَلُ بَعْدَ المَكْتُوبَةِ؟ وَأَيُّ الصِّيَامِ أَفْضَلُ بَعْدَ شَهْرِ رَمَضَانَ؟

فَقالَ عليه الصلاة والسلام:

«أَفْضَلُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ المَكْتُوبَةِ الصَّلَاةُ في جَوْفِ اللَّيْلِ، وَأَفْضَلُ الصِّيَامِ بَعْدَ شَهْرِ رَمَضَانَ صِيَامُ شَهْرِ اللهِ المُحَرَّمِ».

رواه مسلم برقم 1163

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўралди: Фарз намозлардан кейинги ўринда турадиган энг афзал намоз қайси намоз ва рамазон ойи (рўзаси)дан кейинги ўринда турадиган энг афзал рўза қайси рўза?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

«Фарз намозлардан кейинги энг афзал намоз туннинг ич-ичида (яъни, учинчи қисми кирганда) ўқиладиган намоз. Рамазон (ойи рўзаси)дан кейин энг афзал рўза Аллоҳнинг муҳаррам ойи (ичида тутиладиган рўза)дир!».

(Саҳиҳи Муслим, 1163-ҳадис)

Эслатма:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ойидан бошқа ҳеч қайси ойни тўлиқ равишда рўза ойига айлантириб олмаганлар.

Шунинг учун муҳаррам ойининг аксар қисмини рўза билан ўтказилган тақдирда ҳам баъзи кунларида рўза тутмаслик лозим бўлади.

روى مسلم (746) عن عائشة رضي الله عنها أنها قالت:

وَلا أَعْلَمُ نَبِيَّ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَرَأَ الْقُرْآنَ كُلَّهُ فِي لَيْلَةٍ، وَلا صَلَّى لَيْلَةً إِلَى الصُّبْحِ، وَلا صَامَ شَهْرًا كَامِلا غَيْرَ رَمَضَانَ.

وروى البخاري (1971) ومسلم (1157) عَنْ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمَا قَالَ:

مَا صَامَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ شَهْرًا كَامِلا قَطُّ غَيْرَ رَمَضَانَ.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо ривоят қилиб айтадилар:

«Аллоҳнинг пайғамбари соллаллоҳу алайҳи ва саллам бирор марта Қуръоннинг ҳаммасини бир кечада ўқиб чиққанларини, тунни (бошидан бошлаб) тонг отгунча намоз ўқиб ўтказганликларини ва рамазондан бошқа бирон ойда комил суратда (бошидан охиригача) рўза тутганликларини билмайман». (Саҳиҳи Муслим: 746-ҳадис).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ҳам ривоят қилиб айтдилар:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам рамазондан бошқа ҳеч қайси ойда мукаммал тарзда (29 кун ёки 30 кун давомида) рўза тутмаганлар».

Аллоҳу аълам.