(158) Риёзус-солиҳин дарси (26-боб давоми) 216-ҳадис шарҳи

Бўлимлар: Риёзус-солиҳин

26-боб: Зулмнинг ҳаромлиги ҳақида … ояту ҳадислар давоми

216-ҳадис шарҳи

  • Мусулмон киши гуноҳ қилиб қўйса, агар Аллоҳ унинг гуноҳини кечирмаса, у гуноҳига яраша жазосини олганидан сўнг охирги манзили жаннат бўлади
  • Саҳобаи киромлардан ҳам баъзи гуноҳларга қўл уриб қўйганлари бўлган
  • Дунёда маза қилиб яшаган кофир инсон қиёмат куни дўзахга бир лаҳзага чўктириб чиқарилганидан сўнг ўзини дунёда энг бахтсиз бўлиб, энг оғир азоблар ичида яшаб ўтгандек ҳис қиладиган бўлиб қолади
  • Гуноҳдан тўхтаган мусулмон кишининг айбини яшириш ислом одобларидан
  • Шаҳидлик мартабасига етиш ҳам қарздор инсоннинг қарзини соқит қилмайди. Бировларнинг ҳақ-ҳуқуқларини ўз эгаларига адо этмагунча жавобгарликдан қутулмайди.
  • Кофир кимсанинг исмини айтиб «Фалончи кофир дўзахий» деб айтиш жоиз бўлмайди, илло Қуръон ва Суннатда унинг исми очиқ-ойдин айтилиб дўзахий экани баён қилинган бўлса. Лекин умумий қоида: кофирлар дўзахий эканлигида шубҳа йўқ.