Бугун 1444 ҳижрий сананинг энг охирги куни 30-зулҳижжа, эртага чоршанба 1445 йил муҳаррам ойининг 1-куни (2023 милодий йил 19-июл)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг асҳоблари (янги) ой ва (янги) йил кираётган (кунлар)да қуйидаги дуони худди Қуръонни ўрганишганидек ўрганиб олардилар:
«اَللَّهُمَّ أدْخِلْهُ عَلَيْنَا بِالأمْنِ وَالإيمَانِ، وَالسَّلاَمَةِ وَالإسْلاَمِ، وَجِوَارٍ مِنَ الشَّيْطَانِ، وَرِضْوَانٍ مِنَ الرَّحْمَنِ»
«Эй Аллоҳ, бу (янги ой ва янги йил)ни омонлик ва иймон, саломатлик ва ислом ила, шайтондан паноҳ бўладиган ва Раҳмон розилиги насиб бўладиган қилиб киритгин».
(Имом Бағавий ривоятлари: Мўъжамус-саҳоба китоби: 3/544. Имом Ибн Ҳажар: «Имом Бухорий шартига мувофиқ» деганлар. «Ал-Исоба» китоби: 4/218)
Ушбу дуонинг арабча ўқилишини крилл алифбосида қуйидагича ёзиш мумкин:
«Аллоҳумма адхилҳу алайнаа бил-амни вал-иймаан, вас-салаамати вал-ислаам, ва живаарин минаш-шайтон, ва ризваанин минар-Роҳмаан»