Жон ширин-а?
Жон ширин-а? Айниқса, АЛЛОҲга ишонмайдиганлар, ЖАННАТдан умидсиз бўлганлар учун.
Coronavirus деган кииичкина бир балодан ўлганлар сони энди 100 тадан ошди.
Лекин, унинг даҳшатидан «ўлиб-тирилаётган»лар эса 100 миллионлаб.
Шунақа, Аллоҳдан қўрқмайдиганларни Аллоҳ ҳамма нарсадан қўрқадиган қилиб қўяди!
Иймонсиз кишиларни турли-туман балолардан қочиб қутулиб хотиржам ҳаёт кечирадиган жойлари йўқ!
Аллоҳдан қўрқадиганлар эса, Аллоҳнинг паноҳига қочадилар.
Аллоҳ айтади:
«(Эй Расулуллоҳ, уларга айтинг: ) Бас, Аллоҳга қочинглар (иймон келтириб тавба қилишга шошилинглар). Албатта мен сизлар учун У Зот(нинг азоби)дан очиқ огоҳлантиргувчидирман».
(Зориёт: 50)
Аллоҳдан қўрқиб, Ягона Ўзига илтижо қиладиган зотлар Аллоҳ уларга танлаб берадиган паноҳ энг яхши паноҳ эканига тўла ишонч билан хотиржам бўлиб, турли-туман мусибатлар қаршисида ҳеч қандай ваҳималарсиз табиий, одатий ҳаётларини давом эттираверадилар.
Албатта, эҳтиёт чораларини ҳам кўрадилар, лекин қаттиқ қўрқувга тушиб қолиш, ўзини йўқотиб қўйишга ўхшаш нарсалар улар учун мутлақо бегона. Улар Аллоҳнинг қазою қадари энг яхши ва энг олий ҳукм деб иймон келтирган зотлардир.
Меҳрибон Раббимиз яна марҳамат қилади:
«Хоҳ эркак бўлсин хоҳ аёл, кимки мўмин бўлган ҳолида солиҳ – эзгу амал қилса, бас, Биз унга (ана шундай хислатли бандаларимизга) ҳаёти тоййиба – энг яхши ҳаёт ато этамиз ва уларни (дунёда) бажариб ўтган амаллари учун (жаннатларда) буюк ажр-савоблар билан мукофотлаймиз»
(Наҳл: 97)
•┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграми