Улкан ёлғон-туҳматлар

Абул-Асқаъ Восила ибн Асқаъ розияллоҳу анҳу ривоят қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«إنَّ مِنْ أعْظَمِ الفِرَى أنْ يَدَّعِيَ الرَّجُلُ إِلَى غَيرِ أبِيهِ ، أَوْ يُرِي عَيْنَهُ مَا لَمْ تَرَ، أَوْ يَقُولَ عَلَى رسول الله صلى الله عليه وسلم مَا لَمْ يَقُلْ»

رواه البخاري

«1. Киши ўзини ўз отасидан (ота-бобосидан) бошқа инсонларга нисбат бериши, 2. (Тушида) кўрмаган нарсаларини кўрганлигини даъво қилиши, 3. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га айтмаган сўзларини айттириши (яъни, тўқима ҳадисларни ривоят қилиши) энг улкан ёлғон-туҳматлардан».

(Саҳиҳул-Бухорий: 3509-ҳадис)

 

* Аҳли байт – Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг авлодларидан эканлигига далил-исботи йўқ бўлса ҳам «Биз саййидлармиз…» деб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам авлодларидан эканлигини даъво қилиш ушбу ҳадиси шарифдан зикр этилган улкан ёлғонлар қаторига киради. Яна бир ҳадисда ўзини ўз отасидан бошқа инсонга нисбат берадиган кимсалар лаънатланган.

•┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграми

https://t.me/islomovozi