«Оғиз ва жинсий аъзо» – дўзах
Одамларни ё у ёқли ё бу ёқли қилиб юборадиган икки турли амаллар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўралди:
(Эй Расулуллоҳ, жаннатга кирадиган) одамларнинг аксариятларини жаннатга киритадиган (яъни, уларнинг жаннатга киришларига сабаб бўладиган) амаллари қайси амаллар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
«Аллоҳдан тақво қилиш ва гўзал хулқли бўлиш!».
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан яна сўралди:
(Эй Расулуллоҳ, дўзахга тушадиган) одамларнинг аксариятларини дўзахга киритадиган (яъни, уларнинг дўзахга тушиб кетишларига сабаб бўладиган) амаллари қайси амаллар?
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:
«Оғиз ва жинсий аъзо (билан бажариладиган гуноҳ-маъсиятлар)дир».
(Сунани Термизий: 2004-ҳадис, Сунани Ибн Можаҳ: 4246-ҳадис)
•┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграми