Аёлларга тилла ва ипак 3 та шарт билан жоиз
Абу Мусо Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
«حُرِّمَ لِبَاسُ الحَرِير وَالذَّهَبِ عَلَى ذُكُورِ أُمَّتِي ، وَأُحِلَّ لإنَاثِهِمْ»
رواه الترمذي وقال حديث حسن صحيح
«Ипак ва тилла либоси умматимнинг эркакларига ҳаром, аёлларига ҳалол қилиб берилди».
(Имом Термизий ривоят қилиб: (Бу) ҳадис ҳасан, саҳиҳ, дедилар. Сунани Термизий: 1720-ҳадис, Сунани Насоий: 190-ҳадис)
Бу борада яна қатор ҳадиси шарифлар собит бўлган. Баъзиларини Бухорий, яна баъзиларини бошқа муҳаддис имомлар ривоят қилганлар.
Эслатма:
Ипак кийим ва тилла тақинчоқлар аёлларга 3 та шарт билан жоиз бўлади:
1. Ана шу кийим ва тақинчоқлар ҳалол йўл билан топилган бўлиши;
2. Номаҳрамларнинг кўзи тушадиган ўринларда тақмаслик ва киймаслик;
3. Дунёнинг зебу зийнатларига ҳаддан зиёд берилиб мақтанчоқлик ва исрофгарчилик каби ҳаром амалларга ўтиб кетмаслик.
Валлоҳу аълам.
•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграм канали