Расулуллоҳ асос солган олий даргоҳ
Абу Сулаймон Молик ибн Ҳувайрис розияллоҳу анҳу айтадилар:
(Бир гуруҳ бўлиб) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига келдик. Биз тенгқур йигитлар эдик. У зотнинг ҳузурларида йигирма кеча турдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (жуда ҳам) раҳм-шафқатли ва ювош (ҳалим, мулойим, сабр-тоқатли, гўзал хулқли) эдилар. (Йигирма кун ўтгач) аҳлимизни (ота-оналаримиз, оила-фарзандларимиз ва қариндошларимизни) соғиниб қолганимизни сездилар. Бас, биздан ортимизда ташлаб келган аҳлимиз (қавму қариндошларимизнинг ҳол-аҳволлари) ҳақида сўрадилар, биз хабар бердик.
Кейин у зот шундай дедилар:
«ارْجِعُوا إِلَى أهْلِيكُمْ ، فَأقِيمُوا فِيهمْ ، وَعَلِّمُوهُم وَمُرُوهُمْ ، وَصَلُّوا صَلاَةَ كَذَا فِي حِيْنِ كَذَا ، وَصَلُّوا كَذَا في حِيْنِ كَذَا ، فَإذَا حَضَرَتِ الصَّلاَةُ فَلْيُؤَذِّنْ لَكُمْ أحَدُكُمْ وَلْيَؤُمَّكُمْ أكْبَرُكُمْ».
(صحيح البخاري: 628، 631، صحيح مسلم: 674)
«Аҳлларингизга (ота-оналарингиз, оила-фарзандларингиз ва қариндош-уруғларингиз ҳузурига) қайтиб боринглар, улар билан бирга истиқомат қилинглар, уларга таълим беринглар, уларни яхши амалларни бажаришга чақиринглар, бу намозни фалон вақтда, у намозни фалон вақтда ўқинглар. (Барча намозларни) мен қандай ўқиётганимни кўрган бўлсангизлар ана шундай ўқинглар. Намоз вақти ҳозир бўлса орангиздан бирингиз азон чақирсин ва (илми ёки ёши) улуғроқ бўлганингиз имом бўлсин».
(Саҳиҳул-Бухорий: 628, 631 ҳадислар, Саҳиҳи Муслим: 674-ҳадис)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналига марҳамат