Фарзи айн илмларни ўрганиш-ўргатиш биринчи ўринда туради

Бўлимлар: 02. Ҳадис

Фарзи айн илмларни билмаган киши савол сўраб келганида ҳатто жумъа хутбасини тўхтатиб бўлса ҳам унга ислом ва иймон арконларини чиройли ва ширин сўзлар билан тушунарли тарзда таълим беришга шошилмоғимиз даркор.

Абу Рифоа Тамим ибн Усайд розияллоҳу анҳу айтадилар:

انْتَهَيْتُ إِلَى رَسولِ الله صلى الله عليه وسلم وَهُوَ يخطب ، فقلت : يَا رسول الله ، رَجُلٌ غَريبٌ جَاءَ يَسْألُ عن دِينهِ لا يَدْرِي مَا دِينُهُ ؟

فَأقْبَلَ عَليَّ رسولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم وتَرَكَ خُطْبَتَهُ حَتَّى انْتَهَى إلَيَّ ، فَأُتِيَ بِكُرْسيٍّ ، فَقَعَدَ عَلَيْهِ ، وَجَعَلَ يُعَلِّمُنِي مِمَّا عَلَّمَهُ اللهُ . ثُمَّ أَتَى خُطْبَتَهُ فَأتَمَّ آخِرَهَا.

رواه مسلم

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг олдиларига етиб борган пайтим у зот хутба қилиб турган эдилар.

Мен у кишига юзланиб шундай дедим:

Эй Расулуллоҳ! Ўзининг динини билмайдиган (таълим берадиган устоз топа олмаган), ўз дини (аҳкомлари)ни ўрганиш мақсадида савол бераётган бир ғариб (чекка қишлоқдан мусофир бўлиб келган) инсонман.

Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дарҳол (минбарларидан тушиб), хутбаларини тўхтатиб, менинг олдимга юриб келдилар. (Асҳобларидан бирлари) у зотга курси олиб келиб бердилар. Курсига ўтириб, Аллоҳ у кишига ўргатган илмлардан менга ўргата бошладилар. (Бир қанча фарзи айн илмларни ўргатиб бўлганларидан) сўнг яна (минбарларига) қайтиб, хутбаларини давом эттириб охирига етказиб қўйдилар».

(Саҳиҳи Муслим: 876-ҳадис)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg