Дунёни кимлар барбод қилади?

Бўлимлар: Рисолалар

Расулуллоҳ соллаллоҳу алйҳи ва салламнинг иккинчи халифалари, адолатпарвар амирул-муъминин Умар Ал-Форуқ ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтадилар:

«إِنَّ أَخْوَفَ مَا أَخَافُ عَلَيْكُمْ ثَلَاثَةٌ: جِدَالُ الْمُنَافِقِ بِالْقُرْآنِ لَا يُخْطِئُ وَاوًا وَلَا أَلِفًا يُجَادِلُ النَّاسَ أَنَّهُ أَجْدَلُ مِنْهُمْ لِيُضِلَّهُمْ عَنِ الْهُدَى , وَزَلَّةُ عَالِمٍ , وَأَئِمَّةُ الْمُضِلِّينَ , ثَلَاثٌ بِهِنَّ يُهْدَمُ الزَّمَنُ «

رواه الإمام ابن بطة في «الإبانة» الكبرى: 2/527.

ورواه ابن المبارك في الزهد والرقائق 1/520 بلفظ:

«يَهْدِمُ الزَّمَانَ ثَلَاثٌ: ضَيْعَةُ عَالِمٍ، وَمُجَادَلَةُ مُنَافِقٍ بِالْقُرْآنِ، وَأَئِمَّةٌ مُضِلُّونَ «

«Сизларнинг бошингизга тушадиган мусибатлар ичида мени энг кўп қўрқитадиган учта нарса:

1. Қуръондан ҳужжат келтириб, унинг «вов»ида ҳам «алиф»ида ҳам хато қилмасдан (ибораларида ҳеч қандай хатога йўл қўймаса ҳам маъносини бошқа томонга буриб тафсир қилиб) тортишадиган мунофиқ. У одамлар билан тортишар экан, ўзини улардан кўра тортишишга уста қилиб кўрсатади ва уларни ҳидоятдан адаштиради.

2. Олим кишининг хатоси. (Уламо бўла туриб, одамларга йўл кўрсатишда эҳтиётсизлик қилиб, нотўғри ва ноўрин фатво берадиган домла).

3. Адаштирувчи раҳбарлар. (Омма халқни алдаб, залолатга етаклайдиган бошлиқлар).

Мана шу уч тоифа кимсалар дастидан замон вайрон бўлади».

Бу ривоятни имом Ибн Батта «Ал-Ибона» китобида санадлари билан зикр қилганлар: 2/527.

Имом Абдуллоҳ ибн Муборак Ал-Марвазий ҳам «Зуҳд ва Рақоиқ» деб номланган китобларида санадлари билан Умар ибн Хаттобнинг айни мазмундаги сўзларини ривоят қилганлар: 1/520.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg