Муяссархон ая Охиратга риҳлат қилдилар
”Шубҳасиз барчамиз Аллоҳнинг бандаларимиз ва албатта барчамиз Унинг ҳузурига қайтгувчимиз”
(Бақара сураси, 156-оят)
90 йилларнинг ўрталарида шайх Обидхон қорига нисбатан ноҳақликлар, зулму тазйиқлар бошланар экан, Тўхтабой масжиди жамоати – эркаклару аёллар у кишини ҳимоя қилдилар. Шу жумладан, Муяссархон ая Исмоил қизи аёл бошлари билан шайх Обидхон қорининг ҳуқуқлари топталишига асло жим турмадилар, қўлларидан келганича Аллоҳ учун ҳақ тарафда туриб курашдилар.
Ана шундай қўрқмас Онахонимиз кеча (2019. 10. 17) пайшанба куни Аллоҳ берган 67 йиллик муборак умрларини ўтаб У Зот ҳузурига риҳлат қилдилар.
Муяссархон ая сўнги йилларда қатор хасталикларни бошларидан ўтказган бўлсалар-да, бу дунё имтиҳон дунёси эканлигини тўла англаб, Аллоҳнинг синовларига сабру матонат ила ҳаёт кечирдилар.
Муяссархон ая ичларидан ўтаётган ҳис-туйғуларини қалам орқали ифода этишга, кўпчиликка ижобий таъсир қиладиган ибратли шеърлар ёзишга ҳаракат қилардилар. Шайх Обидхон қори ва у кишининг волидалари Муҳаррамхон аяга атаб битган мисраларини бир неча йил муқаддам саҳифамизда нашр қилган эдик.
Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таоло Муяссархон аяни Фирдавс жаннатларида буюк мақомларга кўтарсин, бу дунёда кўрган барча қийинчиликлари эвазига чексиз ажру мукофотлар ато этсин. Аллоҳнинг марҳамати ила мангу ҳаётга йўл олган Аямизнинг ортларида қолган барча яқинларига шайх Обидхон қорининг саломларини етказган ҳолимизда, гўзал сабр ва ҳақ йўлда собитқадамлик тилаб, ҳамдардлигимизни изҳор этамиз.
Мавзуга оид яна:
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналига марҳамат