Аллоҳ кимни ўз ишхонасида яшириниб ўтирган бўлса ҳам шармандасини чиқаради?

Абдуллоҳ ибн Умар ва Абу Барза Ал-Асламий розияллоҳу анҳум ривоят қилдилар:

صعد رسولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم المنبر فنادَى بصوتٍ رفيعٍ فقال:

«يا معشرَ من أسلمَ بلسانهِ ولم يُفضِ الإيمانُ إلى قلبهِ ، لا تُؤذُوا المسلمينَ ولا تُعيّروهُم ولا تَتّبعوا عوراتهِم ، فإنه من يتبِعْ عورةَ أخيهِ المسلمِ تتبعَ اللهُ عورتَهُ ، ومن يتبعِ اللهُ عورتهُ يفضحْه ولو في جوفِ رحلهِ»

رواه الترمذي برقم 2032 والمنذري 3/241

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам минбарга кўтарилиб баланд овоз билан нидо қилдилар:

«Эй тили билан мусулмон бўлган, аммо қалбига иймон кирмаган кимсалар! Мусулмонларга озор берманглар! Уларни қоралаб пастга урманглар! Уларнинг айбларини қидириб юрманглар! Зеро, кимки мусулмон биродарининг айбини қидирадиган бўлса Аллоҳ унинг ўзининг айбларини қидиради. Бас, Аллоҳ кимнинг айбларини қидирадиган бўлса, у кимса ҳаттоки ўз уйининг (яна бир ривоятда ўз маркабининг, яъни ўзи ишлайдиган ва асосий куч-қувватга эга бўлган марказининг) ич-ичида (яшириниб ўтирган) бўлса ҳам Аллоҳ уни барибир шармандасини чиқаради!».

(Имом Термизий ва имом Мунзирий ривоятлари)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg