Аср сурасининг мухтасар тафсири

Мусҳафи шариф тартиби бўйича 103-сура, Макка даврида нозил бўлган, 3 оятдан иборат

Раҳмон (меҳрибон) ва Раҳим (раҳмли) Аллоҳ (ибодатга ҳақли Ягона Илоҳ) номи билан (бошлайман)

«1. Асрга (ҳар бир замон, хусусан аср вақти, аср намози ва унинг қадри улуғлигига) қасамки,

2. Шубҳасиз, инсон (зоти) зиёндадир (ўзини ўзи ҳалокатга тортиб бахтсиз қилиб яшамоқда).

3. Фақат иймон келтирган ва яхши амаллар қилган, бир-бирларига ҳақни (Ягона Аллоҳга иймон келитириб, солиҳ амаллар қилиб яшашни) васият-насиҳат қилган ва бир-бирларига (мана шу тўғри йўлда собитқадам туришга, озор берувчиларнинг озорига) сабр-тоқат қилишни васият-насиҳат этган зотларгина (зиёндан, ҳалокатдан, бахтсизликдан нажот топгувчидирлар)».

 

Аср сурасининг аҳамияти:

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Одамлар ушбу cура ҳақида тадаббур-тафаккур қилсалар (ундаги илоҳий панд-насиҳатларни чуқур англасалар), шунинг ўзи ҳам (абадий бахт-саодатни ўз ичига олган Ислом динига иймон келтириб, амал қилиб яшашлари учун) етарли бўларди».

(Тафсири Ибн Касир)

 

Мавзуга оид:

Қуръони карим сураларининг мухтасар маънолари силсиласи

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналини барчага улашинг, илм тарқатишда ҳиссангизни қўшинг, савобли амалингиз Қиёматгача давом этсин

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg