Серфарзанд ва бой-бадавлат киши – доимо истиғфор айтиб юрадиган инсон

Инсон ҳар доим чин қалб билан истиғфорлар айтиб, билиб-билмай қўл уриб қўйган гуноҳ-маъсиятларидан дарҳол тўхтаб, хато-камчиликлари учун Ягона Аллоҳнинг Ўзига тавба-тазаррулар қилиб юрадиган бўлса, Меҳрибон Парвардигор унга дунё ва охират неъматларидан ҳисоб-китобсиз ризқу насибаларини ёғдириб туради.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда Нуҳ алайҳиссаломнинг ўз қавмларига айтган панд-насиҳатларини хабар беради:

 

{اسْتَغْفِرُوا رَبَّكُمْ إِنَّهُ كَانَ غَفَّارًا * يُرْسِلِ السَّمَاءَ عَلَيْكُم مِّدْرَارًا * وَيُمْدِدْكُم بِأَمْوَالٍ وَبَنِينَ وَيَجْعَل لَّكُمْ جَنَّاتٍ وَيَجْعَل لَّكُمْ أَنْهَارًا}

سورة نوح، الآيات 10-12

««Парвардигорингизга истиғфор айтинглар (Аллоҳдан гуноҳларингизни кечиришини сўраб мағфират тиланглар), албатта У Зот (барча гуноҳларни кечириб юборадиган) Ғаффор (чексиз мағфиратли) бўлган Зотдир. (Сизлар шундай истиғфорлар айтиб, тавба-тазаррулар қилиб юрсангизлар) У Зот устларингизга осмондан ёмғирларни (неъмат-марҳамат қилиб) ёғдиради ва сизларга молу дунё (турли-туман бойликлар), болалар (фарзанду зурриётлар) билан мадад-ёрдамлар юборади ҳамда сизларга боғу бўстонларни инъом этади ва сизларга оқар дарёлар (ато) қилади».

(Нуҳ сураси, 10-12 оятлар)

Давоми бор …

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
 
Ислом Овози каналига марҳамат