28-сура: Қасас сураси (71-74 оятлар) тафсири
Ушбу лавҳада тафсир қилинган ояти карималарнинг мухтасар маънолари қуйидагича:
«71. (Эй Расулуллоҳ Муҳаммад алайҳиссалом, у мушрикларга) Айтингки: «Хабар берингиз-чи, агар Аллоҳ кечани Қиёмат кунигача устингизда мангу қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси бир «илоҳ» сизларга бирон ёруғлик келтира олур?! Ахир эшитмайсизларми?!»
72. (Яна уларга яхшироқ тафаккур қилишлари учун савол ташлаб) Айтинг: «Хабар берингиз-чи, агар Аллоҳ кундузни Қиёмат кунигача устингизда мангу қилиб қўйса, Аллоҳдан ўзга қайси бир «илоҳ» сизларга ором оладиган кечани келтира олур?! Ахир кўрмайсизларми?!»
73. (Аллоҳ) сизлар учун кеча ва кундузни унда (яъни, кечада) ором олишларингиз учун, (кундузи эса) У (Аллоҳ)нинг фазл-ризқини излашингиз (тирикчилик сабаби ўлароқ ҳалол меҳнат билан ҳаракат қилишингиз) ва (Аллоҳ насиб этаётган ризқларига) шукр қилишингиз учун пайдо қилиб қўйгани Унинг раҳмат – марҳаматидандир.
74. (Эсланг, Аллоҳ Қиёмат кунида) у (мушрик)ларга нидо қилиб: «Сизлар (бор деб) даъво қилган «шерикларим» қаерда қолишди?!», деб айтади. (Мушрикларнинг ушбу қилмишлари – ширку куфрлари нақадар жирканч гуноҳ бўлганлигини такрор-такрор қоралайди)».
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
* Ояти карималар тиловатида шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳулллоҳ қироати илова қилинди.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози канали
Podcast: Play in new window | Download