28-сура: Қасас сураси (68-70 оятлар) тафсири
Ушбу лавҳада тафсир қилинган ояти карималарнинг мухтасар маънолари қуйидагича:
«68. Парвардигорингиз Ўзи хоҳлаган нарсани яратур ва (Ўзи хоҳлаган ишни) ихтиёр қилур. У (банда)лар учун ихтиёр йўқдир. Аллоҳ у (мушрик)ларнинг ширкларидан пок ва юксакдир.
69. Парвардигорингиз уларнинг диллари яширган нарсаларни (барча махфий сирлари)ни ҳам, ошкор қилган нарсаларини ҳам билиб турувчи Зотдир.
70. У (Ягона, сиғинилишга фақат бир Ўзи ҳақли бўлган) Аллоҳдир. Ҳеч қандай илоҳ йўқ (У Зотдан бошқа), фақат Унинг Ўзигина бордир (Ягона Ҳақ Илоҳдир). Аввалу охирда (яъни, дунё-ю Охиратда барча) ҳамдлар (жамики санолар ва мақтовлар ёлғиз) Унинг учундир. Ҳукм ҳам (фақат ва фақат) Унинг (ҳукмидир). Ва (барчаларингиз) Унинг ҳузурига қайтарилурсизлар».
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
* Ояти карималар тиловатида шайх Абдулбосит Абдуссамад раҳимаҳулллоҳ қироати илова қилинди.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download