Бой-бадавлат бўлиш сири – намоз

Бўлимлар: Рисолалар

Islom Ovozi

Ўтган мақоламизда бой-бадавлат бўлиб яшашнинг биринчи сири деб умумий тарзда тақволи ҳаёт кечириш зарурлигини эслатдик.

Бугун бадавлат ва бахтиёр бўлиб умр кечиришнинг яна энг асосий сирларидан бири бўлмиш намозга қисқача тўхталамиз.

Намоз ўқиш дейилганда кундалик беш вақт фарз намозларни ўз вақтида мукаммал бажо этиш ва нафл намозларни ҳам таҳажжуд намозларини ҳам кўп-кўп ўқиб юриш кўзда тутилади.

Аллоҳ таоло Тоҳаа сурасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга хитоб қилиб айтади:

{وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا نَّحْنُ نَرْزُقُكَ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ}.

سورة طه، الآية 132

«Аҳлингизни (оилангиз, қавму қариндошларингиз ва барча умматингизни) намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) сабр-тоқатли бўлинг. (Зеро, намоз намозхонларни ёмон ишлардан, фисқу фасоддан тўсиб туради)! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз (Бандаларимизни боқиб беришни сизнинг зиммангизга юкламаймиз, аксинча), Биз Ўзимиз сизга (ҳам бошқа бутун коинотга ҳам) ризқ берурмиз (Барча-барча махлуқотларнинг ризқу насибаларини бериб турадиган Зот Бизмиз). Оқибат (яъни, ҳар бир амал қилувчининг амалларининг дунё ва охиратдаги гўзал натижалари, яхшилик билан, улкан самаралар ила якун топиши фақат ва фақат аҳли) тақво учундир».

(Тоҳаа сураси, 132-оят)

Имом Бағавий тафсирларида ёзадилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларининг аҳл-оилалари бошида бирон қийинчилик рўй берса намоз ўқишга буюриб ушбу ояти каримани тиловат қилар эдилар».

Давоми бор …

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
 
Ислом Овози каналига марҳамат