Бой-бадавлат бўлишнинг биринчи сири – тақво
Инсон Аллоҳ учун қай қаражада тақволи бўлса, гуноҳ-маъсиятлардан доимо покланиб яшашга ҳаракат қилса, шунга яраша Аллоҳ таоло унинг хаёлига келмаган томонлардан ҳам бойликларни, баракали ризқу насибаларни ато этиб туради.
Талоқ қилинган аёлга тааллуқли аҳкомларни баён қилган сурада Меҳрибон Раббимиз марҳамат қилади:
{وَمَن يَتَّقِ الله يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا * وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ ۚ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى الله فَهُوَ حَسْبُهُ ۚ إِنَّ الله بَالِغُ أَمْرِهِ ۚ قَدْ جَعَلَ الله لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا}
«Ким Аллоҳдан қўрқса (яъни, Аллоҳ яратган дўзах азобидан ва дунёдаги гуноҳ-маъсиятларнинг жазою уқубатларидан қўрқиб, Аллоҳнинг шариатига амал қилиб, Аллоҳ учун тақво қилиб яшаса), У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур ва унга ўзи ўйламаган томонлардан ризқу насибалар берур. Ким Аллоҳга таваккул этса (Аллоҳнинг ваъдаларига тўла ишонч билан шаръий сабабларни ҳам шариат йўлидан чиқмаган моддий сабабларни ҳам бажариб ҳаракат қилса), бас, (Аллоҳнинг) Ўзи унга етарли – кифоя бўладиган Зотдир. Албатта Аллоҳ Ўзи (хоҳлаган) ишига етгувчи (тақдирда битиб қўйган нарсаларни ўз вақтида рўёбга чиқаручи) Зотдир. (Унинг хоҳишига қарши чиқадиган, тақдирини ўзгартира оладиган ҳеч ким йўқ). Дарҳақиқат, Аллоҳ ҳар бир нарса учун миқдор-ўлчов таъйинлаб қўйгандир (яъни, ҳаётда рўй берадиган ҳар бир яхши-ёмон воқеа-ҳодиса ёлғиз Аллоҳ хоҳлаган вақтда ва Аллоҳ белгилаб қўйган ўлчов билан содир бўлади)«.
(Талоқ сураси, 2-3 оятлар)
Давоми бор …