28-сура: Қасас сураси (30-35 оятлар) тафсири
- Ушбу маърузада тафсир қилинган ояти карималарнинг мухтасар маънолари қуйидагича:
«30. Энди қачонки унинг олдига етиб келгач, у муборак жойдаги водийнинг ўнг тарафидан — дарахтдан унга нидо қилинди: «Эй Мусо, албатта, Мен барча оламларнинг Парвардигори Аллоҳдирман. 31. Асоингни (ерга) ташлагин!» Бас, қачон (Мусо) уни илондек қимирлаганини кўргач, ортига қарамай қочди. «Эй Мусо, кел, қўрқмагин. Зеро, сен (хавфу-хатардан) омонда бўлгувчи кишилардансан.32. Қўлингни бағринг ёнига солгин, бирон зиён-дардсиз оппоқ (нурли) бўлиб чиқур ва қанотингни (яъни, қўлингни) қўрқувдан (яъни, агар бу мўъжизалардан қўрқиб кетсанг қўлтиғингга) қисиб олгин (у яна ўз ҳолига қайтур). Бас, шу иккиси (яъни, асо билан қўл) Парвардигоринг томонидан Фиръавн ва унинг одамларига (сенга эргашишлари фарзлигини исбот этувчи) икки ҳужжатдир. Дарҳақиқат, улар фосиқ қавм бўлган эдилар». 33. (Мусо) деди: «Эй Раббим, мен улардан бир жонни ўлдириб қўйганман. Ва улар (мендан ўч олиш учун) мени ўлдиришларидан қўрқурман. 34. Оғам Ҳорун мендан кўра тили гўёроқдир. Бас, уни мен билан бирга мени тасдиқлайдиган ёрдамчи (пайғамбар) қилиб юборгин. Чунки мени улар ёлғончи қилишларидан қўрқурман». 35. (Аллоҳ) айтди: «Биз сени оғанг билан қувватлантирурмиз ва иккингиз учун салтанат (яъни, ғалаба ато) қилурмиз. Бас, улар сизларга (бирон зиён) етказа олмаслар. Бизнинг оят-мўъжизаларимиз билан сизлар ҳам, сизларга эргашган кишилар ҳам ғолиб бўлгувчидирсизлар»…».
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
* Ояти карималар тиловатида Масжиди Набавий имоми шайх Муҳаммад Айюб раҳимаҳуллоҳ қироати илова қилинди.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download