28-сура: Қасас сураси (25-29) оятлар тафсири

Бўлимлар: Тафсир

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

  • Ушбу маърузада тафсир қилинган ояти карималарнинг мухтасар маънолари:

«25. Бас, улардан бири ҳаё билан юриб келиб: «Отам сизни бизларга (қўйларимизни) суғориб берганингиз ҳақини бериш учун чақирмоқда», деди. Бас, қачонки (Мусо Шуайб ҳузурига) келиб, унга ўз қиссасини сўйлаб бергач, у: «Қўрқмагин, сен золим қавмдан нажот топдинг», деди. 26. (Қизлардан) бири: «Эй отажон, уни (ишга) ёлланг. Зеро, ишга ёлланадиган энг яхши (энг муносиб) инсон бақувват ва омонатдор бўлган кишидир», деди. 27. (Шуайб) айтди: «(Эй Мусо, агар рози бўлсанг), менга саккиз йил ишлаб беришинг бадалига мен сенга мана шу икки қизимдан бирини никоҳлаб бермоқчиман. Энди агар ўн йил қилиб тўлдирсанг (яъни, тўла ўн йил ишлаб берсанг), сен томонингдан (бизга марҳамат бўлур). Мен сени қийнашни истамайман. Иншоаллоҳ, сен менинг солиҳ кишилардан эканлигимни кўрурсан». 28. (Мусо) деди: «Мана шу сиз билан менинг ўртамиздаги (битимдир). Икки муддатдан қай бирини адо қилсам ҳам, бас, менга зўрлик қилинмас. Аллоҳ айтаётган сўзимизга гувоҳдир». 29. Энди қачонки Мусо (келишилган) муддатни ўтаб, аҳли-оиласи билан (Миср томон қайтиб) йўлга тушгач, Тур (тоғи) тарафдан бир оловни кўриб қолди. У аҳли-оиласига: «Сизлар кутиб туринглар. Аниқки мен бир оловни кўриб қолдим. Шояд сизларга бирон хабар ёки исиниб олишларингиз учун у оловдан чўғ олиб келсам», деди».

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

* Ояти карималар тиловатида Масжиди Набавий имоми шайх Муҳаммад Айюб раҳимаҳуллоҳ қироати илова қилинди.

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

https://telegram.me/islomovozi