Ислом муҳаббатини кўзлаб садақа-совғалар тарқатиш

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар:

«مَا سُئِلَ رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الإسْلاَمِ شَيْئاً إِلاَّ أعْطَاهُ ، وَلَقَدْ جَاءهُ رَجُلٌ ، فَأعْطَاهُ غَنَماً بَيْنَ جَبَلَيْنِ ، فَرجَعَ إِلَى قَوْمِهِ ، فَقَالَ : يَا قَوْمِ ، أسْلِمُوا فإِنَّ مُحَمَّداً يُعطِي عَطَاءَ مَن لا يَخْشَى الفَقْر ، وَإنْ كَانَ الرَّجُلُ لَيُسْلِمُ مَا يُريدُ إِلاَّ الدُّنْيَا ، فَمَا يَلْبَثُ إِلاَّ يَسِيراً حَتَّى يَكُونَ الإسْلاَمُ أحَبَّ إِلَيْهِ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا عَلَيْهَا».

رواه مسلم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ислом йўлида нима сўралса дарҳол бериб юборардилар (токи одамларнинг Исломга бўлган рағбатлари ва муҳаббатлари зиёда бўлсин учун). Дарвоқеъ, бир киши (у зотнинг ҳузурларига садақа сўраб) келганида икки тоғ орасини тўлдириб турган қўйларни бериб юбордилар. Шунда у инсон ўз қавмига (қишлоғига) қайтиб бориб: Эй қавмим, (тезда) Исломга киринглар, зеро Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) камбағалликдан (асло) қўрқмайдиган инсондек (катта-катта бойликларни) шундай бериб юбораверар экан, деди.

Анас розияллоҳу анҳу яна сўзларида давом этиб айтадилар:

Исломга кираётган киши бошида фақат дунё учун (фақат бойликка қизиқиб) мусулмон бўлар эди. Лекин, орадан кўп ўтмасдан Ислом у инсон учун бутун дунё ва унинг устидаги (барча бойлик)лардан кўра суюклироқ бўлиб қоларди.

(Саҳиҳи Муслим: 2312-ҳадис)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg