28-сура: Қасас сураси (5-9 оятлар) тафсири
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
«5. Биз эса у ерда хорланган (инсон)ларга марҳамат қилишни, уларни (хорликдан чиқариб, барчага) пешво зотларга айлантиришни ва уларни (Фиръавн мулкининг) ворислари қилишни истаймиз. 6. Яна уларни ўша ерда барқарор қилиб, Фиръавн ва (унинг вазири) Ҳомонга ҳамда икковининг лашкарларига (Бани Исроил) томонидан ўзлари қўрқувчи бўлган нарсани (яъни, давлатлари қўлларидан кетиб, ҳукму салтанат Бани Исроил қавмининг қўлига ўтишини) кўрсатиб қўйишни (истаймиз).
7. Биз Мусонинг онасига (Мусони туғиб, уни ҳам Фиръавн одамлари келиб ўлдиришларидан қўрқиб турган пайтида) ваҳий қилдикки: «Уни эмизавергин. Бас, қачон (Фиръавн одамлари ўғил кўрганингни билишиб қолиб, уни ўлдириб кетишларидан) қўрқсанг, уни дарёга ташлагин ва қўрқмагин ҳам, қайғурмагин ҳам. Зеро, Биз уни сенга (тирик ва соғлом ҳолида) қайтаргувчидирмиз ва уни пайғамбарлардан қилгувчидирмиз». 8. Бас, уни Фиръавн хонадони (ўсиб-улғайгач), ўзларига душман ва ғам-ташвиш бўлиши учун (дарёда оқиб кетаётган пайт) тутиб олдилар. Албатта, Фиръавн, Ҳомон ва уларнинг лашкарлари хато қилгувчи бўлдилар. 9. Фиръавннинг хотини (унга) : «(Бу бола) мен учун ҳам, сен учун ҳам кўз қувончидир (бизга жуда ҳам шодлик олиб келди). Уни ўлдирманглар. Шоядки, унинг бизларга нафи тегса ёки уни бола қилиб олсак», деди. Улар (ўзларининг ҳалокатлари шу гўдак қўлида эканини) сезмаган ҳолларида (уни бола қилиб олдилар)«.
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
* Ояти карималар тиловатида Масжидул-Ҳаром имоми шайх Ёсир Ад-Давсарий қироати илова қилинди.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download