28-сура: Қасас сураси (Муқаддима ва 1-оят тафсири)
- Қасас сураси нозил бўлган давр;
- Маккий сураларнинг асосий хусусияти: Эътиқодни тўғрилайди, иймонни мустаҳкам қилади.
- Биринчи ўринда доимо иймону эътиқодни тўғри ва кучли қилиб олиш даркор.
- Инсонлар ҳақ йўлдан адашиб, зулму туғёнга кетишларига сабаб бўладиган энг асосий икки фитна:
1. Ҳукмронлик, салтанат, мансабпарастлик. (Фиръавн қиссаси ушбу фитнадан очиқ-ойдин тарзда огоҳ этади).
2. Молпарастлик, дунёга берилиш, бой-бадавлат бўлиш. (Қорун қиссаси билан ушбу фитнанинг хавфу хатарлари фош этилган).
- Қасас сурасининг биринчи ояти тафсири:
«То. Син. Мим.» каби алоҳида ҳарфлардан иборат бўлган ояти карималардаги илоҳий ишора:
Қуръони карим мана шундай оддий ҳарфлардан ташкил топган оятлардир. Сиз – инсонлар ҳам мана шу оддий ҳарфлар билан сўзлаётган бўлсангизлар-да, аммо Қуръони карим сураларидек биронта сура туза олмайсизлар. Чунки, сизлар ожиз бандаларсиз! Бу Қуръон эса, буюк илм, ҳикмат ва чексиз қудрат эгаси бўлган Зот Аллоҳнинг мўъжизаси. Бас, У Зотга, ва Унинг китобига иймон келтириб, панд-насиҳатларига амал қилиб яшанглар. Шунда У Зот сизларни дунё ва охиратда бахтли қилади.
Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар
* Ояти карималар тиловатида Масжидул-Ҳаром имоми шайх Ёсир Ад-Давсарий қироати илова қилинди.
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
https://telegram.me/islomovozi
Podcast: Play in new window | Download