Топиб олинган нарсалар ҳукми

Савол:

“Мен кечқурун магазинда тозаловчи бўлиб ишлайман ва ҳар куни тангалар топиб оламан. Шу тангаларни олсам бўладими-йўқми? Олмасам ҳам барибир чиқиндига қўшилиб кетади… Исломда қанақа йўл тутган жоиз?”

Жавобнинг хулосаси:

  1. Топиб олинган нарса қиймати эътиборли бўлса унинг эгасини бир йил давомида қидирилади ёки шу соҳа бўйича масъул ташкилотга топширилади.
  2. Агар у нарса арзимас ашёлар қаторига кирадиган бўлса уни садақа қилиб юбориши ёки хоҳласа ўзининг эҳтиёжи учун ишлатиши жоиз.

Валлоҳу аълам.

(«Ислом Овози» таҳририяти)

Play