Қиёматда ҳар бирингиздан сўраладиган 4 та масала

Абу Барза Ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«لا تَزُولُ قَدَمَا عَبْدٍ يَومَ القِيَامَةِ حَتَّى يُسْأَلَ عَنْ عُمُرِهِ فِيمَ أفنَاهُ ؟ وَعَنْ عِلمِهِ فِيمَ فَعَلَ فِيهِ ؟ وَعَنْ مَالِهِ مِنْ أيْنَ اكْتَسَبَهُ ؟ وَفيمَ أنْفَقَهُ ؟ وَعَنْ جِسمِهِ فِيمَ أبلاهُ ؟»
رواه الترمذي ، وَقالَ : حديث حسن صحيح

«Қиёмат куни (ҳар бир) банданинг икки оёғи жойидан жилмайди (яъни, ҳар бир банда тик турғизилган ҳолида) сўроққа тутилади то (1) умрини қандай ишлар билан ўтказгани, (2) ўрганган илмларига қандай амал қилгани, (3) мол-давлатини (топган-тутганларини) қаердан топгани ва нималарга сарфлагани, (4) аъзои баданини (соғлик-саломатлигини) нималарга ишлатиб тамом қилгани ҳақида сўралиб (аниқ-тиниқ ва муфассал тарзда жавоб бермагунига) қадар».

(Сунани Термизий: 2417-ҳадис, ҳасан-саҳиҳ)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg