Яхшилар қадрини фақат яхшилар билур

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ ва салламга ўн йил хизмат қилган улуғ ансорий йигитлардан бўлган зот – Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар:

«خرجت مَعَ جرير بن عبد الله البَجَليّ رضي الله عنه في سَفَرٍ ، فَكَانَ يَخْدُمُني ، فَقُلْتُ لَهُ : لاَ تَفْعَل ، فَقَالَ : إِنِّي قَدْ رَأيْتُ الأنْصَارَ تَصْنَعُ برسول الله صلى الله عليه وسلم شيئاً آلَيْتُ عَلَى نَفسِي أنْ لا أصْحَبَ أحَداً مِنْهُمْ إلاَّ خَدَمْتُهُ».

متفق عليه

Жарир ибн Абдуллоҳ Ал-Бажалий розияллоҳу анҳу билан бирга сафарга чиқдим. Сафар давомида у киши (ёшлари улуғ ҳамда буюк саҳобий бўлишларига қармасдан) менинг хизматларимни бажариб борардилар. Мен у кишига: «Ундай қилманг!», десам, у киши шундай дедилар:

Мен ансорийларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга шундай бир нарсани (ҳеч ким қилолмаган хизматларни) тақдим этаётганларини кўрганимдан буён ўзимга ўзим ваъда бериб Аллоҳга шундай деб қасам ичганман:

«Ансорийларнинг қайси бирларига бўлса ҳам ҳамроҳ бўлиб қолсам, мен албатта ана шу кишининг хизматида бўламан!».

(Саҳиҳи Бухорий: 2888-ривоят, Саҳиҳи Муслим: 2513-ривоят)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg