Ҳақда мустаҳкам туриш, намозларни бажо этиш ва золимларга эргашмаслик

Бўлимлар: Турли

Тўхтабой масжиди
Тошкент, 90 йиллар

Ҳуд сураси 112-115 оятлар тафсири

«112. Бас, (эй Расулуллоҳ алайҳиссалом), сиз ва сиз билан бирга тавба қилган (иймон келтирган) зотлар ўзингизга буюрилган Тўғри Йўлда бўлинглар (ҳақ йўлда мустаҳкам туринглар)! Ҳаддан ошманглар! Албатта, У Зот қилаётган амалларингизни кўриб тургувчидир. 113. Зулм қилаётган кимсаларга мойил бўлманглар. Акс ҳолда сизларга дўзах ўти етар. Сизлар учун Аллоҳдан ўзга бирон дўст йўқдир. Кейин (яъни, агар золимларга эргашсангиз) сизларга ёрдам берилмас. 114. Кундузнинг ҳар икки тарафида ва кечанинг бир қисмида намозни (беш вақт фарз намозларни) тўкис адо қилинг! Албатта, яхши амаллар ёмонлик-гуноҳларни кетказур. Бу қулоқ тутгувчилар учун эслатмадир. 115. (Эй Расулуллоҳ, алайҳиссалом, имтиҳонларга, машаққат ва озорларга) сабр қилинг! Зотан, Аллоҳ чиройли амал қилгувчиларнинг ажр-мукофотларини зое этмас».

* Ояти карималарнинг тиловатида Масжидул-Ҳаром имоми шайх Ёсир Ад-Давсарий қироати илова қилинди

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg