«Осмондан келиб турган ваҳий тўхтаб қолгани учун йиғлаяпман…»

Абу Бакр, Умар ва Умму Айман розияллоҳу анҳумнинг Аллоҳ ва Расулига бўлган соғинчлари ва кўз ёшлари

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтадилар:

قَالَ أَبُو بكر لِعُمَرَ رضي الله عنهما بَعْدَ وَفَاةِ رسولِ الله صلى الله عليه وسلم:

انْطَلِقْ بِنَا إِلَى أُمِّ أيْمَنَ رضي الله عنها نَزُورُهَا كَمَا كَانَ رَسُول الله صلى الله عليه وسلم يَزُورُهَا .

فَلَمَّا انْتَهَيَا إِلَيْهَا ، بَكَتْ ، فَقَالاَ لَهَا : مَا يُبْكِيكِ ؟ أمَا تَعْلَمِينَ أنَّ مَا عِنْدَ اللهِ خَيْرٌ لرَسُولِ الله صلى الله عليه وسلم؟

فَقَالَتْ : مَا أبْكِي أَنْ لاَ أَكُونَ أَعْلَم أنَّ مَا عِنْدَ الله تَعَالَى خَيْرٌ لرسول الله صلى الله عليه وسلم ، ولَكِنْ أبكي أنَّ الوَحْيَ قدِ انْقَطَعَ مِنَ السَّماءِ ، فَهَيَّجَتْهُمَا عَلَى البُكَاءِ ، فَجَعَلا يَبْكِيَانِ مَعَهَا .

رواه مسلم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафот этганларидан сўнг (кунлардан бирида) Абу Бакр Умар розияллоҳу анҳумога шундай дедилар:

«Юринг, Умму Айман розияллоҳу анҳони худди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам (ҳаётлик чоғларида) зиёрат қилиб турганлари каби биз ҳам зиёрат қиламиз».

Умму Айман розияллоҳу анҳонинг олдиларига етиб боришар экан, у зот (Умму Айман онамиз Абу Бакр, Умар ва яна баъзи саҳобалар ораларидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ғойиб бўлган ҳолларида келаётганларини кўриб) йиғладилар.

Шунда Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумо Умму Айман розияллоҳу анҳога айтишдики:

«Нимага йиғлайсиз? Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса (жаннатдаги энг улуғ мақому мартабалар) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун (бу дунёдан кўра) афзалроқ эканини биласиз-ку?»

Умму Айман жавоб бердилар:

«Аллоҳнинг ҳузуридаги нарса (жаннатдаги энг юксак мартаба ва абадий неъматлар) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам учун (бу дунёдан кўра) афзал эканлигини яхши биламан. Бу сабабдан йиғлаётганим йўқ. Балки, осмондан (Аллоҳнинг ҳузуридан Жаброил алайҳиссалом орқали) келиб турган ваҳий узилиб (тўхтаб) қолгани учун йиғлаяпман».

Умму Айман розияллоҳу анҳо шундай сўзлари билан Абу Бакр ва Умар розияллоҳу анҳумони ҳам (қалбларини эритиб, соғинчларини) қўзғатиб юбордилар ва ҳаммалари биргалашиб (анча вақт) йиғлаб ўтирдилар.

(Саҳиҳи Муслим: 2454-ҳадис)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози каналига марҳамат

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg