Мусулмон, муҳожир, мўмин ва мужоҳид банда
Абдуллоҳ ибн Амр, Жобир ибн Абдуллоҳ ва Абу Мусо Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳумдан ривоят
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
المسلم من سلم المسلمون من لسانه ويده»»
متفق عليه من حديث عبد الله بن عمرو ، ورواه مسلم من حديث جابر وأبي موسى أيضا رضي الله عنهم جميعا
وفي رواية البخاري زيادة:
«والمهاجر من هجر ما نهى الله عنه«.
وزاد الترمذي والنسائي في الصغرى:
«والمؤمن من أمِنَه الناس على دمائهم وأموالهم».
وفي السنن الكبرى للنسائي والمعجم الكبير للطبراني من حديث فضالة بن عبيد:
«والمجاهد من جاهد نفسه في طاعة الله».
«Мусулмон – унинг тилидан ва қўлидан мусулмонлар омон бўлишган кишидир».
Муттафақун алайҳи (Бухорйи: 10 ва 6484 ҳадислар, Муслим: 64-66 ҳадислар)
Саҳиҳул-Бухорийда Абдуллоҳ ибн Амр ривоятлари тўлиқроқ келган:
«Мусулмон – унинг тилидан ва қўлидан мусулмонлар омон бўлишган кишидир. Муҳожир – Аллоҳ қайтарган нарсаларни ҳажр қилган (гуноҳлардан узоқ бўлган) кишидир».
Термизий ва Насоий ривоятларида қуйидаги зиёдаси ҳам собит бўлган:
«Мўмин – одамлар ўзларининг қонлари-жонлари ва мол-мулкларига нисбатан у инсондан (ҳеч қандай хавф-хатар кўрмасдан) хотиржам бўлишган кишидир».
(Сунани Термизий: 2627-ҳадис, Сунани Насоий: 4995-ҳадис)
Яна бошқа ҳадисларда мана бу қўшимчаси ҳам ворид бўлган:
«Мужоҳид – Аллоҳнинг тоатида (Аллоҳ яхши кўрган барча хайрли амалларда собитқадам) туриш учун нафсига қарши жиҳод қилган – курашган кишидир».
(Сунани Кубро: 11794-ҳадис, Муъжами Табароний Кабир: 797-ҳадис)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграм канали