Издошларингиз нималарни ўрганишмоқда, оқибатини ўйлаб қадам босинг! (Ҳадис ва изоҳ)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:
«من دعا إلى هدى كان له من الأجر مثل أجور من تبعه، لا ينقص ذلك من أجورهم شيئا. ومن دعا إلى ضلالة كان عليه من الإثم مثل آثام من تبعه، لا ينقص ذلك من آثامهم شيئا»
رواه مسلم (صحيح مسلم كتاب العلم: 2674، سنن الترمذي كتاب العلم 2674، سنن أبي داود كتاب السنة 4609، مسند أحمد 2/397، سنن الدارمي المقدمة 513)
«Ким (одамларни) ҳидоятга (яъни, Исломга, Суннатга, манфаатли илмларга ва солиҳ амалларга) чорласа, (унинг гўзал ахлоқи, ижобий таъсири ва илму даъватидан таъсирланиб) унга эргашганларнинг ажрларидек (ажру савоблар) унга ҳам ёзилиб туради. Бу билан у (эргашувчи мўмин-мусулмонларнинг) ажрларидан ҳеч нарса камайиб қолмайди.
Яна кимки залолатга (яъни, куфрга, жаҳолатга, гуноҳ ва хато ишларга) чорласа, (унинг чақириғи, муомаласи ва фаолиятидан таъсирланиб) унга эргашган кимсаларнинг гуноҳларидек (гуноҳлар) унга ҳам ёзилиб туради. Бу билан уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарса камайиб қомлайди. (Зеро, улар ҳам ўз ихтиёрлари билан ана шу залолатга эргашиб кетишмоқда)«.
(Муслим, Термизий, Абу Довуд, Аҳмад ва Доримийлар ривоят қилишган)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграм канали