Бахт – соғлик ва хотиржамликни ғанимат билиш (ҳадис ва изоҳ )

Бўлимлар: Рисолалар

Аллоҳ берган соғликни ва хотиржамлик лаҳзаларини ғанимат билиб, Ягона Ўзи учун кўп-кўп ибодатларни бажариб, бандаларига яхшиликлар қилиб олган киши ҳақиқий бахтли инсондир. Чунки, бир кун келиб бу неъматларни вақтинчалик тарзида ато этган Зот қайтариб олиши муқаррар.

Соғлик кетганидан сўнг ва хотиржамлик йўқолган пайтларда ҳеч қандай ишга ярамай қолади инсон. Ана ўшанда сизга ёрдам бериши мумкин бўлган «захиралар омбори» очилади. Омборингиз яхши амалларингиз билан тўлиб тошган бўлса хўп-хўп, аммо бўм-бўш бўлса ўзингиздан кўра бахтсизроқ инсон тополмай қоласиз, Аллоҳ асрасин.

Абу Мусо Ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«إِذَا مَرِضَ العَبْدُ أَوْ سَافَرَ كُتِبَ لَهُ مِثْلُ مَا كَانَ يَعْمَلُ مُقِيماً صَحِيحاً»

رواه البخاري

«Банда бемор бўлиб қолса ёки сафарга чиқса (натижада, одатланган солиҳ амалларини бажаролмай қолса) соғлом ва муқим бўлиб (ўз ватанида истиқомат қилиб) турган пайтлари бажариб юрган амаллари ёзиб турилади (яъни, Аллоҳнинг ҳузурида «ана шу солиҳ амалларини бемор ва мусофир ҳолида ҳам бажаришда давом этаяпти», деб ҳисобланиб, савоблари тўхтамасдан ёзиб борилади)».

(Имом Бухорий ривоятлари)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg