Яшин тезлигида азизликка элтувчи хислат
Кўчаларда катта-катта афишаларга ёзиб қўйилган ушбу ояти карима (Ҳашр сураси, 9-оят)да Мадина аҳлини (яъни, улуғ ансорийларни) икки олам иззату ғалабасига мушарраф этган хислат зикр қилинган.
Ушбу хислат ила саҳобаи киромлар қисқа муддат ичида бутун жаҳон халқларини ўзларига ром этдилар, уларнинг ерларидан аввал дилларини фатҳ қилдилар.
Бизда модомики бу хислат мужассам бўлмас экан, улуғ боболаримиз билан ўлгунимизча фахрланиб юрсак ҳам барибир хорликдан қутулолмаймиз, Аллоҳ асрасин …
«… Ўзларининг эҳтиёжлари бўла туриб, (бошқаларни Аллоҳ учун) ўзларидан устун қўядилар. Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақлана олса, бас, ана ўшалар нажот топгувчи (ютуқларга эришувчи) зотлардир».
Мадинаи мунаввара
2019 йил 19 июл
Муҳиддин Обидхон қори ўғли
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози телеграм канали
https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg