Расулуллоҳга ҳамроҳ бўлишни истайсизми?

Бўлимлар: 02. Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ходимлари, Масжиди Набавийдаги супада яшаган камбағал саҳобаи киромлардан бирлари Абу Фирос Рабиа ибн Каъб Ал-Асламий розияллоҳу анҳу айтадилар:

Мен тунларни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан бирга ўтказар эдим, таҳорат олишлари учун сувларини олиб келиб берардим ва яна бошқа хизматларини ҳам бажариб турардим.

У зот (тунлардан бирида) менга шундай дедилар:

 «سَلْنِي«

فقُلْتُ : أسْأَلُكَ مُرَافَقَتَكَ في الجَنَّةِ .

فَقَالَ : «أَوَ غَيرَ ذلِكَ«؟

قُلْتُ : هُوَ ذَاكَ

قَالَ : «فأَعِنِّي عَلَى نَفْسِكَ بِكَثْرَةِ السُّجُودِ»

رواه مسلم

«Мендан бирон нарса сўрагин (қандайдир эҳтиёжларинг бўлса бажо қилиб берай)?»

Шунда мен айтдим:

Жаннатда сизга ҳамроҳ бўлишни сўрайман.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«Бундан бошқа нарса сўрасанг бўлармиди«.

Мен айтдим:

Менга шу нарса керак холос.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

«Ундай бўлса, мен сенга ёрдам бера олишим учун сен ҳам менга ёрдам бергин – (Ягона Аллоҳнинг Ўзига) кўп-кўп сажда қилиб (фарз намозлар билан бирга кечалари таҳажжуд намозларини, кундузлари яна нафл намозларни кўпайтириб ўқиб) юргин«.

(Имом Муслим ривоятлари)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•

Ислом Овози телеграм канали

https://telegram.me/joinchat/BqyShjwleEx1O-OOZEYqvg