Рўза очилмайдиган 14 та ҳолат (Рўза китоби, 4-дарс)

Бўлимлар: Видео, Дарслар

1. Унутган ҳолда емоқ-ичмоқ ва унутган ҳолда жимоъ қилиш;
2. Ухлаганда эҳтилом бўлиш (тушида жинсий яқинлик қилиши оқибатида манийси чиқиб кетиши).
3. Бирон аёлга кўзи тушиши ва қараши оқибатида беихтиёр манийси чиқиб кетиши;

4. Баданга бирон ёғ (ёки маз суриш).

5. Кўзга сурма суриш;

6. Ўпиш. (Агар ўзини жиловлаб олишига амин бўлмаса, ўпиш макруҳ).

7. Ғийбат қилиш;

8. Беихтиёр қайт қилиш;

9. Олди авратга (дори) томчилатиш;

10. Ҳалқумга (оғизга) чанг ёки пашша кириб кетиши;

11. Жунуб ҳолида тонг оттириш;

12. Тишларнинг орасига илиниб қолган таом қолдиқлари ичига ютилиб кетса, бир нўхат миқдорига етмаса очилмайди.

13. (Мазаси йўқ) жевачка чайнаш макруҳ;

14. Овқат мазасини татиб кўриш макруҳ.

(Рамазон ойи муносабати билан имом аъзам Абу Ҳанифа мазҳаблари асосида ёзилган «Ал-Мухтор лил-фатво» матнидан Муҳиддин Обидхонқори дарслари)

•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•