Рўзани синдирадиган 12 та амал (Рўза китоби, 3-дарс)
1. Рамазонда рўзадор бўлган ҳолида қасддан икки (ахлат чиқадиган) «йўл»дан бирига (қайси бирига бўлса ҳам асбобини киритиб) жимоъ қилиш (эркак томонидан) ёки жимоъ қилиниш (яъни, эри унга жинсий яқинлик қилган аёл). Бу ҳолда тавба қилиш, қазо рўзасини тутиш ва каффорот тўлаш керак бўлади.
2. Қасддан (бирон таом) ейиш ёки (бирон ичимлик) ичиш. (Бунда ҳам тавба қилиш, қазо рўзасини тутиш ва каффорот тўлаш керак бўлади).
3. Бирон ҳайвон билан жимоъ қилиш. (Бу шак-шубҳасиз катта гуноҳ, рўзани ҳам бузади. Тавба қилиш ва қазо рўза тутиш фарз. Фақат каффорот вожиб бўлмайди).
4. Икки ахлат «йўли»дан бошқа жойга (асбобини текизиб) жимоъ қилиш (яъни, асбобини ичкарига киргизмасдан жимоъ қилиб манийсини чиқариш) ;
5. Ўпиб ёки ушлаб (манийсини) келтириш;
6. Ҳуқна (клизма) олиш;
7. Бурунга дори қуйиш;
8. Қулоққа дори томчилатиш;
9. Яраланган аъзога ёки (бошидаги) ёрилган жойга дори сурганда, ана шу дори унинг ичига кириши;
10. Темир (ёки бошқа бирон нарсани) ютиб юбориш;
11. Оғизни тўлдириб қайт қилиш;
12. Тонг отганини билмаган ҳолида саҳарлик қилиш ёки Қуёш ботмасидан туриб ифторлик вақти кирди деб ўйлаб оғиз очиш.
(Рамазон ойи муносабати билан имом аъзам Абу Ҳанифа мазҳаблари асосида ёзилган «Ал-Мухтор лил-фатво» матнидан Муҳиддин Обидхонқори дарслари)
•┈┈┈┈┈┈•✿❁✿•┈┈┈┈┈┈•
Ислом Овози каналига хуш келибиз